Рамазон арафасида ганалик футбол юлдузи мусулмон бўлди

Гананинг Медеама футбол жамоаси ярим ҳимоячиси Жастис Блей Ислом динини қабул қилди.

Бу ҳақида хабар берган GHANAsoccernet.com нашрига кўра, сўнгги икки йил мобайнида Мауве ва Елловс жамоалари таркибида муваффақиятли тўп суриб мухлисларни хушнуд этиб келган Блей муборак Рамазон ойи арафасида, калимаи шаҳодатни келтирган ва исмини Рашид деб ўзгартирган.

Нашрга кўра, Гана футболида юқори рейтингга эга бўлган ярим ҳимоячи Жастис Блей шу пайтга қадар ўз диний қарашларини оммага ошкор қилмай келган.

back to top