Швециялик футболчи аёл Исломни қабул қилди

Швециянинг Уппсала аёллар футбол жамоаси дарвозабони Роня Андерссон Ислом динини қабул қилиб мусулмон бўлганини эълон қилди.

Швецияда чоп этиладиган нуфузли Эхпрессен газетаси мухбири билан суҳбатда Андерссон айрим одамларда нафрат ҳисси бўлишига қарамай, қабул қилгани Ислом динига содиқ экани ва мусулмон бўлганидан мағрурлигини таъкидлади.

19 яшар Роня Андерссон Ислом динини тўрт йил давомида чуқур ўрганганидан кейин калимаи шаҳодат келтириб мусулмон бўлди.

«Мен жуда кўп ажойиб нарсаларни кашф этдим ва улар мени ўзига жалб этди. Кейин мен диний маросимларда қатнаша бошладим ва масжидга бордим», - дейди Уппсала аёллар футбол жамоаси дарвозабони.

Роня Андерссонга кўра, Исломни қабул қилганидан сўнг бу дин «гўзал» эканини ҳис этган ва ўзи учун илк Рамазон ойида рўза тутишни ният қилган.

back to top