«Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаа мажмуаси «O`ZBEKinPRINT» кўргазмасида
- Written by Administrator
2013 йилнинг 20 ноябр куни пойтахтимизнинг марказида жойлашган Ўзэкспормарказда бир йўла уч халқаро кўргазма «O`ZBEKinPRINT» - нашриёт-матбаа иши ва канцтоварлар; «O`ZUPACK» - ўрама-этикетка ҳамда «O`ZREKLAMA» - реклама-дизайн-фото кўргазма иш бошлади.
«Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаа мажмуаси ҳам мазкур кўргазмада фаол иштирок этди. Нашриётимиз кўргазмада атоқли олим, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг халқимиз орасида машҳур бўлиб кетган кўп жилдли «Ҳадис ва Ҳаёт» китоблар туркуми, «Мукаммал саодат йўли», «Ижтимоий одоблар», «Зикр аҳлидан сўранг», «Қуръон илмлари», «Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар», доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг «Мазҳабсизлик – бидъатдир», Саййид Мубашшир Тарозийнинг «Соф табиат дини», Азизийнинг «Фаридиддин Аттор» асари, «Форс тили», «Араб адабий тили» дарсликлари каби ўнлаб китоблар билан, жумладан, рус тилида чоп этилган «Тафсир Хилал», «Хадисы и Жизнь» туркумига оид китоблар, «Суннитское вероубеждения» ва «Разногласия: причины и решения» китоблари билан қатнашди. Айниқса, 2012 йилдан чоп этила бошлаган «Олтин силсила» туркумига оид «Саҳиҳул Бухорий»нинг дастлабки жузлари кўргазмага ташриф буюрганларда кучли қизиқиш уйғотди.
«Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаа мажмуасининг «O`ZBEKinPRINT» кўргазмаси учун тайёрланган буклетини қуйидаги манзилдан сақлаб олишингиз мумкин.









