QURAN.UZ сайтининг 10 йиллигига бағишланган кўргазмадан намуналар (+60 та фото)
- Written by Administrator
Қуръони Каримга бағишланган ушбу анжуман учун махсус кўргазма ташкил қилинган бўлиб, унда кўплаб ноёб, қўлёзма мусҳафлар, Қуръони Каримнинг таржима ва тафсирлари намойиш қилинди.
Айниқса, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг қўлёзмаси ва унинг турли нашрлари тадрижий жараёни меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Кўргазмага қўйилган шоҳ асар эса машҳур хаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳ томонидан тайёрланган ҳазрати Усмон мусҳафининг нусхаси бўлди. Махсус тайёрланган лавҳга ўрнатилган, нафақат юртимизда, бутун дунё мусулмонлари учун мўътабар бўлган ушбу мусҳафи шариф кўргазманинг кўркига кўрк қўшиб турди.


































































