Нега европаликлар насронийликни тарк қилиб, Исломни танлашмоқда?
- Written by Administrator
Қуйида Ғарб мамлакатлари қонунларининг асл моҳиятини, инсонни қонунга нисбатан ишончсиз қилган сабабларни ва унинг аянчли оқибатларини ўрганиб чиқамиз ва уларнинг тинимсиз қўрқинч ҳамда ҳаяжон сабабларига ҳам назар соламиз. Одамлар ўзлари тўқиб чиқарган ва маълум тоифаларнинг манфаатларига хизмат қиладиган қонунларга доимо киритиб туриладиган тузатишлар, баъзи бандларни бекор қилиш ёки умуман бошқа қонунларга алмаштиришлар турли хил ўй-фикрларни қўзғайди. Буларнинг барчаси европаликни “одамлар тўқиб чиқарган қонунлар ҳаётга яроқсиз” эканини тушунишга, фаҳм қилишига сабаб бўлди. Табиийки, бундай ҳолатда ғарб одами ўз ҳаёти учун соғлом аҳамият касб этадиган ва барча инсонларнинг манфаатини кўзлайдиган янги қонунларни излашга ундаб туриши ҳеч ҳам ажабланарли эмас.
Ҳаётга манфаатпараст руҳда қараш. Моддий фойда ва прагматизмга асосланган ҳаёт тарзи Ғарб жамиятларида устунликка эришди. Тижорий ва бошқа муносабатларда маънавий ва ахлоқий қадриятлар шу даражада йўқолиб кетдики, инсон қадри ҳам моддийлик билан ўлчанадиган бўлди. Муваффақиятли ва яхши одам, деб моддий таъминланган одам ҳисобланадиган бўлди. Ҳолат шу даражага етдики, ғарб одами қандайдир моддий фойда кўрсагина сарф¬-харажат учун ҳамёнини очадиган бўлиб қолди. Ахлоқ ва маънавият асосларидаги муносабатлар йўққа чиқди. Қандайдир эваз ёки манфаат бўлмаса хайр-эҳсонлар ҳам қилинмай қўйилди. Буларнинг ҳаммаси қандайдир фойда эвазига ўлчанадиган ва баҳоланадиган бўлди, ҳаётдаги олий қадриятлар эса унут бўлди, топталди.
Бахт ва хотиржамликнинг йўқлиги. Фойда ёки ғаразга асосланган бахт ҳақидаги шундай тушунчанинг шаклланишига сабаб материалистик қараш ва ҳаёт тарзи бўлди. Яъни, инсон нафси ва хоҳишини максимал тарзда қониқтириши бахтдир, деб тушуниладиган бўлди. Бахт ҳақида бундай тушунча ҳайвонларнинг “бахт” ҳақидаги тушунчасидан унчалик фарқ қилмайди. Ҳақиқий бахт эса тўғри эътиқод билан эришиладиган қалб ҳолатидир. Яъни бу сотиладиган, сотиб юбориладиган ёки бирон нарсага алмаштириш мумкин бўлган бир моддий нарса эмас. Ҳаётга нисбатан тўғри эътиқодни қалбда тарбия қиладиган ва ривожлантирадиган тўғри ва адолатли тизимдагина ҳотиржамликка эришса бўлади. Мулки, иззати ва ҳаётига кўз олайтирмайдиган фақат шундай тизимгина инсонга хотиржамлик бера олади.
Жиноят, касаллик ва ижтимоий муаммолар. Бу фожеалар Ғарбни ҳотиржам ухлашига йўл бермайди. Ғарбдаги жиноятларнинг асосий сабаби меркантилизм (фақат фойдани кўзлаш, манфаатпарастлик) асосидаги қараш ва барча нарсани моддий тарафдан ўлчаш ва баҳолашдир. Ҳамда нотўғри иқтисодий тизим оқибатидаги катта синфий тенгсизликдир. Ярамас тизимлар сабаб, қарама-қарши жинслар муносабатларида турли хил тузалиб бўлмайдиган СПИД ва сифилис каби касалликлар жамиятда кўпайиб кетди. Иқтисодий адолатсизлик, иҳтикор (монополия), порахўрлик ва мол-дунёга эга бўлиш ва турли хил тижорий лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятларнинг мавжудлиги натижасида ғарб жамиятларида фақирлик муаммолари пайдо бўла бошлади. Бу воқеъликни ўзларида ва оилаларида ҳис қилган аксар европаликлар шаклланиб бўлган ҳолат, фожеа ва бахтсизликдан чиқиш йўлларини излашга тушдилар. Уларга бахт ва ҳотиржамлик келтириши мумкин бўлган ва барча фожеаларни уларнинг гарданидан олишга қодир ҳақиқий мафкурани жиддий тарзда излашга киришадилар.
Оилаларнинг оммавий равишда бузилиши ва ижтимоий тушкунлик. Агар ғарб оиласига назар солсак, уларнинг жуда заиф ва кучсиз эканига гувоҳ бўламиз. Уларнинг муносабатларида холис қалбдан чиққан ва жуфти тарафидан ички назоратга асосланган тўғри алоқа мавжуд эмас. Шунинг учун ҳам биз эрининг аёли ҳақида, аёли эса эри ҳақида доим ёмон гумон ва шубҳада эканининг гувоҳи бўламиз. Фарзандларнинг ўз ота-оналарига маълум вақтгача боғлиқ бўлиб, кейин эса уларнинг орасида ҳеч қандай алоқа-ришта қолмаганини ҳам кўряпмиз. Уларнинг муносабатлари фақат моддий манфаатлар билан чегараланади. Муҳаббат, ғамхўрлик, меҳрибонлик ва шунга ўхшаш маънавий асослардан келиб чиқадиган муносабатлар унутилган. Ғарб жамиятида ота-оналаридан воз кечаётган фарзандлар тез-тез учраб туриши ҳам шундан бўлса керак. Қари ота-оналар хайрия ташкилотлари тарафидан очилган ёки баъзи мамлакатлардаги махсус ҳукумат лойиҳалари асосида фаолият юритадиган қариялар уйидан бошқа яхши жой топа олмай қолишди.
Агар биз одамлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларга назар солсак уларнинг муносабатлари ҳам яхши эмаслигига гувоҳ бўламиз. Ҳолат шу даражадаки, одамлар ўз қўшниларини танимайдилар ва аҳамият бермайдилар. Яна, ғарб аёлга ҳузурланиш ва ўз шаҳватини қондириш объекти сифатида қарайди. Ғарб жамияти максимал даражада аёлнинг аёллигини эксплуатация қилишга ҳаракат қилади. Аёл ёшлигини йўқотган сари ёлғизлик гирдобига дучор бўлади, ҳудди ишлатиб ташланган матоҳ ёки ҳеч қандай қадрга эга бўлмай қолган нарсадай муносабатда бўлинади. Бундай вазиятнинг юзага келишига сабаб эса ёши катта аёл ўз гўзаллиги ва жозибасини йўқотгани бўлади. Натижада бундай аёлларда чуқур руҳий тушкунлик кайфияти юзага келади. Улар ёшлигида бўлгани каби диққат ва эътибор марказидан анча узоқлашади. Жамият уларнинг қадрига етмайди, ҳатто эрлари ҳам улардан кўра ёш ва гўзалроқларига моил бўлиб қоладилар, эски ҳис-туйғулардан янгиларига қараб қоча бошлайдилар. Аксар ҳолатларда аёллар ёши ўтиб қолгани учунгина ақлий ва руҳий тушкунликка ҳам тушиб қоладилар. Қандай даҳшат-а?!
Европаликларнинг эътиқоди, тушунчалари ва булардан келиб чиқаётган қонунчилигини таҳлил қилиб, баъзилари ўзларича тўқ ва фаровон яшасаларда ғарб ҳаёти аслида чидаб бўлмас даражада жаҳаннам ҳаёти эканига гувоҳ бўламиз. Ҳамда, уларнинг тушунчасида ҳаёт маъноси фақат ҳузурланиш ва нафсларини қондириш билан чекланганини кўрдик. Ва уларнинг тушунчасига кўра, ҳиссий ва жисмоний эҳтиёжларни максимал даражада қондириш, ҳузурланиш ортган сари одам бахтли бўлармиш. Аслида эса улар бундан ҳеч қандай маъно топа олмайдилар ва улар ўз нафсларини қанчалик қондиришга уринмасин, улар ҳаргиз ҳотиржамлик ёки бахтга эришган бўлмайдилар. Балки Европанинг энг ривожланган мамлакатлари ҳисобланадиган Швеция, масалан, мана 10 йилдан ошдики суиқасд бўйича “пешво”ларнинг бири эканига ҳам шу сабабдир.
Бундай ҳолатлар ғарб одамларини тафааккур қилишга чорламоқда ва ўй-ҳаёл қилган ҳар қайси европалик ўзига ўзи савол бермоқда: “Бу ёмонликдан ва чорасизликдан чиқиш йўллари борми?!” ёки “Наҳотки, дунёда менга инсон каби муносабатда бўладиган, менинг инсонийлигимни ҳимоя қиладиган ва мен ҳақимда қайғурадиган бирон-бир мафкура бўлмаса!?” ёки “Наҳотки, қонунчиларнинг бузуқлиги ва уларнинг ҳалокатли оқибатларидан мени ҳалос қиладиган биронта ҳам мафкура топилмаса!?”
Ҳақиқатдан ҳам, ғарб одамининг ҳаётга қараши жисмоний ўлим билан чекланган бўлса ва унинг бу қарашларида охиратдаги ҳаёт ва Буюк Яратувчи билан мутлақо боғлиқлиги бўлмаса, у қандай қилиб бахтли бўла олсин. Европаликлар учун бутун ҳаёт бир матоҳ каби бўлса ва улар доим моддият илинжида яшасалар, қандай қилиб ҳотиржамликка эриша олсинлар? Умуман олганда, уларнинг муаммолари билан бизнинг нима ишимиз бор?
Муаммо шундаки, бугун бизнинг жамиятда ҳам ўзларини мусулмон санаган, бироқ ғарб эътиқоди ва қадриятларига кўра яшаётган азаматларимиз бор. Бундай одамлар ҳаётга бўлган муносабатлари билан ҳаёт мазмунини йўқотган европаликлардан ҳеч фарқ қилмайди. Улар бизга ака-ука, опа-сингил – биродаримиз бўладилар. Биз уларга Исломни тўғри етказишни ўрганишимиз керак. Бироқ, Исломни тўғри етказиш учун аввал ўзимиз Ислом нима эканлигини билишимиз керак! Сиз ўзингизга шундай савол бериб кўрганмисиз?..
Биз билишимиз керакки, Ислом инсон онгини иймонга тўлдирувчи ҳаёт манҳажи бўлиб, инсоннинг бутун ҳаётини Яратган билан, бошқа инсонлар ва ўз-ўзи билан бўладиган муносабатларни унинг табиатига мувофиқ тартибга солувчи тизимдир. Ислом инсоннинг борлиқ табиатини, унинг сир-асрорларини ва ғайбини билувчи диндир. Ислом унинг эҳтиёжларини тўғри йўл билан қаноатлантиради ва инсонни барча ҳаётий ишларда муолажа қилиб, унга хотиржамлик ва эминлик бахш этувчи ҳаёт тарзини тақдим этади. У бизнинг инсоний табиатимизга ёқимли ва манфаатли бўлган нарсаларни: таълимотлар, қонунлар, панд-насиҳатларни берди ва инсоннинг ҳаёлига келиши мумкин бўлган кўплаб саволларга батафсил, содда ва ишончли жавоб берди. Мусулмонлар Ислом сояси ва шариат асосларида яшаган даврлар қалб хотиржамлиги ва хавфсизликни тўла ҳис қилганликлари ажабланарли эмас.
Биз мусулмонлармиз ва Аллоҳ таоло бизларни энг яхши жамоатлардан қилди. Шунингдек Аллоҳ таоло инсониятни зулматдан ёруғлиққа олиб чиқиш вазифасини айнан бизга юклади. Маънавий қашшоқ одамларга Ҳақ таълимотини етказиш учун авваламбор ўзимиз керакли далил ва ҳужжатларни яхши билган бўлишимиз керак. “Албатта, бу айни улуғ ютуқдир! Бас, амал қилгувчилар мана шунга ўхшаш нарса учун амал этсинлар!” (Қуръони карим, 37:60-61)
Islam-Today
Абу Муслим (эркин таржима)



