Charlie Hebdoдаги террор
- Written by Administrator
7 январ куни, Париждаги Charlie Hebdo таҳририяти жойлашган бинога иккита қуролланган шахс бостириб кириб 12 та одамни ўлдирган. Ўлдирилганлар орасида иккита полиция ходими, машҳур карикатурачи рассом Стефан Шарбонье (лақаби Шарб) Жан Кабю, Жорж Волински ҳамда Бернар Верлак бор. Ғарб ахборот воситаларининг айтишича, Charlie Hebdo ўзининг Твиттер саҳифасида ИШИД етакчиси Абу Бакр Боғдодийнинг карикатурасини жойлаганидан сўнг бир-икки соат ўтиб, ҳужум уюштирилган экан.
Нашр бунгача ҳам, 2006 йили Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаломни мазах қилувчи карикатураларни чиқарган эди. 2012 йил сентябр ойида улар яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломни мазах қилиб карикатураларини чоп этдилар. Умуман олганда, улар Ислом ва насроний динини масхара қилишни ўзларига касб қилиб олишди. Энди бўлса жиноят содир бўлган жойида юзага келган мана бу қизиқарли аҳволга бир назар ташланг...
Камера, Мотор, кетдик!
russiapost.su сайти тарқатган маълумотга кўра, отишма бўлган жойда жуда кўп “қизиқарли” ҳолатлар рўй берган. Масалан, Франция президенти Франсуа Олланднинг воқеа жойига 30 дақиқа ичида келиши. Шубҳалар шундан бошланди. Чунки хавфсизлик хизматларининг протоколига мувофиқ, отишма содир бўлган жойда текширув ишлари тугамай ва энг камида 2-3 соат ўтмай туриб бу жойга ҳатто давлат раҳбарининг ҳам келиши мумкин эмас. Ҳеч бўлмаганда бу жойни искович ит билан бир текшириб чиқиш зарур. Бу ерда эса биз нафақат итни, ҳатто кучукни ҳам кўрмадик. Демак, Олланд шунақа юракли президент (ай, қайдам?!) ёки уни қўриқлайдиган хавфсизлик хизматлари ахмоқ. Хулласи калом, ҳудди мана шу ердан бошлаб ниқоблар ечилди, пардалар кўтарилди.
12 нафар одам ўлди. 20 киши яраланди. Хўш, улар қаерда қолди?
Умумий сони 32 нафар жабрланганга бор-йўғи иккитагина тез тиббий ёрдам хизмати машинаси етиб келибди (бензинни тежашганга ўхшайди). Аттиги биттагина каталкадаги №2 деб ёзилган тақирбош кимсани у ёқдан бу ёққа ташишмоқда. Уни нега ечинтириб қўйишган экан? Ахир унинг яланғоч танасида эса ҳеч қанақа жароҳат аломатлари ҳам кўринмаяпти.
Отишма таҳминан соат 11:00ларда содир берди. “Тасодифан” тасвирга олинган видеоёзувда кўриниб турибдики, кўчада ҳеч ким йўқ, ҳудди тунги соат 02:00 га ўхшайди.
“Гувоҳларнинг” айтишича, жиноятчилар ўлдириладиган одамларнинг отларини номма-ном айтиб отиб ташлаганмиш. Бу ишни амалга ошириш учун камида 20 дақиқа вақт кетади. Отишма ҳақида хабар тарқалиши билан 30 секунд ўтиши билан тўсиқлар қўйилиши керак бўлган кўчалардан жиноятчилар нега бунчалик осон ва омон, боз устига, кулиб қочдилар? Яна бир қизиқ томони шундаки, ҳужумчилар қоча туриб кўчадаги нотаниш ўткинчига: “Биз Ал-Қоидаданмиз”, дея дилидан ёрилганмиш. Жиноятчилар намунча сергап бўлмасалар... Боз устига, жиноятчилар терговчилар қийналиб юрмасинлар дегандек, барча ҳужжатларини автоуловда “унутиб кетишибди”.
Дунёга машҳур CNN телеканали намойиш этган видео тасвирда эса полиция ходимига ўқ узилган сохта жойлари кесиб ташланган. Бу ишларнинг ҳаммаси нима учун қилинди? “Ёлғоннинг умри калта” деган ҳикмат бор. Ёлғон борган сари ошкор бўлиб бормоқда.
Ва ниҳоят, жинятчилар ўлдирилди. Жиноятчиларнинг ўлгани – ҳақиқатнинг кўмилганини англатади!
Яна бир жумбоқли ҳолат, кечагина ўша иш бўйича тергов олиб бораётган полиция комиссари ўзини ўз ўлдиргани ҳақида хабар тарқалди. 45 ёшлик комиссар ўзини нега ўлдирди экан-а? Виждони қийналдими ёки айтганларига рози бўлмадими? Нима бўлганда ҳам шубҳали нарсалар кўпайиб бормоқда.
“Сўз эркинлиги”
Ол энди Франция шаҳарларида кўплаган эл норозилик билдириб кўчага чиқмоқда. Бу одамлар “сўз эркинлиги” деб жар солмоқда. Ҳар қандай дин бўлсин унинг ичида Ислом динини, пайғамбарини мазах қилиш мумкин эмас, деб айтилса, “Йўқ!!!! Сизлар сўз эркинлигини чеклаяпсизлар”, дейишади. Қуйидаги нарсаларни адаштириб юбормайлик: сўз эркинлиги дегани – динга қарши бўлиш дегани эмас. Бироқ, шундай бўлса ҳам 2008 йили 2 июн куни ўша пайтдаги Франция президенти Николя Саркозининг ўғли Жан Саркозини мазах қилиб карикатура чизгани учун Синэ исмлик машҳур карикатурчи рассом антисемитизмда айбланиб ишдан ҳайдалган. Ўшанда Синэнинг: улар сўз эркинлигини бузишди, деган дардини эшитадиган одам топилмади. Ўзларига керак бўлиб қолса, сўз эркинлиги улуғ тушунча, фойдасиз бўлиб турганида эса керак эмас. Қани энди сўз эркинлиги? Буларнинг ҳаммаси қуруқ гап, холос. Мусулмонларни ёмон отлиқ қилиш, айблаш, мазах қилиш. “Эгиз бинолар”, ИШИД ва бошқа шу кабилар аввалдан пухта режалаштирилган Ғарб лойиҳаларидир. Буларнинг ҳаммаси очиқ-ойдин, нодонликдир.
Ходорковскийнинг айёрлиги
Ота-онасидан бир тийин ҳам қолмаган Ходорковскийнинг қандай бойлик ортиргани ўз юртига маълум. Қамоқхонада ҳам ўтириб чиқди. Ўзининг "Ғарбдаги ҳомийларига" ёқаман дедими, хуллас Ходорковский Твиттердаги ўзининг саҳифасига: "Эртага пайғамбарга (Мухаммад саллаллоҳу алайҳи вассалом) карикатура чоп этилмаган нашр қолмасин!" - дея жар солди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров: "У ўзининг бу гаплари билан ҳамма мусулмонларнинг душмани бўлиб қолди ва ҳусусан менга ҳам душмандир", деб жавоб қайтарди. Франциянинг президенти айтмаган сўзларни айтиб, номимни чиқараман деган бўлса керак, бандаку энди. . . Обрўси айрондек булди..!
Қозоқ интернети маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади



