Жонсиз моддалардаги мўъжизакор мантиқ кимнинг ижоди?

Жонсиз моддалардаги мўъжизакор мантиқ кимнинг ижоди?

Қонунларни кўриб, таъсирларини сезиб бу қонунларни ўрнатган Зотни инкор этиш ақлсизлик эмасми?..
Ҳаётим давомида жуда кўп мамлакатларни кездим. Кўрдимки, ер юзидаги барча инсонларнинг диний эътиқодга эҳтиёжлари бор экан. Динни инкор қиладиган, қабул этмайдиган миллатни кўрмадим. Динсизлик ва худосизликни даъво қилганларни жуда кам кўрдим. Эътиқодлиларнинг кўплиги олдида эътиқодсизлар йўқ даражада оз экан. Динлар турли кўринишда бўлса-да, динга ва Худога боғлиқлик бир хил... ҳамма жойда... Узоқ Шарқ, Япония, Ҳиндистонда кучли диндорлик бор экан. Биз энг либерал (хур) деб билган Америкада хам шундай. Хатто улар динларида жуда мутаассиб хам эканлар. Буларнинг бари шуни кўрсатадики, инсон диний хисга ва ишончга мухтож. Ўзимча ўйлайман, миллиардлаб инсоннинг қалбига бу муштарак хис қаердан келди? Албатта, яратилишдан мавжуд бу ҳис Яратувчи инсонларга бахш этган олий туйғудир. Агар бу хрс яратилишдан бўлмай, кейин ўрганиб, касб қилиб топилган бўлса, шунча кўп одамда бўлармиди? Шунчалик кенг ёйилар ва қабул қилинармиди?

Бироқ, албатта, кейинчалик ташқи таъсир ва маънавий муҳитлар натижасида кимдир мусулмон, кимдир насроний, яна кимдир бошқа бир динга боғланиб, бир-биридан ажралмокда.

Ўйлаб кўрсак, атрофимиздаги жонсиз моддаларда хам бир мантиқ бор. Жонсиз, илмсиз, фикрсиз модда бу мантиқни қаердан олди?

Мисол учун, мутахассислигим бўлмиш оқувчанлик механикасидан бир мисол келтирай: Диаметри қалин бўлган қувурдан сув оқаяпти, дейлик. Агар бу қувурнинг бир томонида диаметри камайса нима бўлади? Инсоннинг ақлига шу фикр келади: Сув босими ортади. Ҳолбуки, физикавий тажриба ўтказганимизда бунинг аксини кўрамиз, яъни кенг қувурдан тор қувурга ўтган сувнинг босими камаяди. Бошқачароқ айтганда, сув зарралари маълум бир мантиқ билан ҳаракатланиб, бир-бирларини сиқиштириш учун тезликни оширадилар. Натижада босим ёнергияси кинетик (ҳаракат) энергияга айланади. Йўли бирдан торайган сув акдпи равишда ҳаракатланиб йўлида давом этади. Ҳолбуки, илк қарашда бундай бўлмаслиги керак эди. Ўзини ақлли санаган инсонлар бўлса, баъзан бу мантиқни ишлата олмай бирон бир кинотеатр ёки ўйингоқ чиқишида тиқилишиб қоладилар.

Мана шу жиқатдан ўйлаб кўрайлик, жонсиз моддага бу мантиқни ким ўргатди? Шу кичик мисолдан ҳам кўриниб турибдики, коинотда мантиқли низом бор. Бу мантиқли низомнинг эгаси, яъни Нозими бўлиши керак эмасми? Бу нозим Аллоҳ бўлмаса, яна ким бўлиши мумкин, ахир?!

Энди яна бошқа бир мисол: ҳар бир шаффоф модданинг ёруғлик нурини ўтказиш хусусияти ҳар хил. Ёруғлик нури ҳаво муҳитида бошқача, шишада бошқача қаршиликка дуч келади. Натижада бу муҳитлардаги тезлиги ҳам ҳар хил бўлади. Тезлиги ўзгаргани учун ҳам турли шаффоф моддалардан ўтишда маълум бурчак остида синади. Ўйлаб кўринг, нур бир муқитдан бошқасига ўтганда нега синади? Чунки борадиган жойига энг қисқа вақтда етиши учун синиб ўтиши керак. Дарқақиқат, нур бир муқитдан бошқасига ўтганда синиш бурчаги энг қисқа вақт ичида бориладиган йўлга мос келади. Нур ақлсиз нарса бўлгани ҳолда қандай қилиб мантиқли равишда, бир интизомга бўйсунгандек манзилига энг қисқа вақтда борадиган йўлни топа олаяпти?

Бу мисолдан ҳам кўриниб турибдики, энди-энди кашф этилаётган дунёмизнинг, қолаверса, бутун коинот қонунларида улкан интизом ва мукаммал мантиқбор. Бу интизом ва мантиқ, Илоҳий кудратнинг асари бўлмаса, кимнинг ижоди бўлиши мумкин?! Қонунларни кўриб, таъсирларини ҳис қилиб, бироқ, бу қонунни чиқарган ва ўрнатганни инкор қилиш қайси ақлга тўгри келади? Худосизликни даъво қилаётганлар бу муҳташам низомни кимга тааллуқпи деб билишар экан? Кўр, кар ва ақлсиз табиат ва сабабларгами ёки интизом ва мантиқнинг зидди бўлмиш тасодифгами? Инкорчиларнинг бу мавзуда пичоққа илинадиган биронта далиллари йўқ.

Математика орқали қам Аллоҳнинг мавжудлигига кучли далиллар келтира оламиз. Математика дастлаб бутун сонларни санашдан бошланиб, кейин каср сонлар, кейинчалик эса интефал ва дифференциалларгача кенгайган. Математика инсон ақлининг маҳсули. Чунки оламда математика деган моддий нарса йўқ. Лекин қизиқ томони шундаки, коинотдаги кўпгина статик ва динамик жараёнлар ақл маҳсули бўлмиш математиканинг қонунларига мос тушади. Демак, коинотда қонун ва низом бор. Бу низомни инсонлар илгари билмас эдилар. Математика фани таракқий этгач, бу низомнинг математик жиҳатини кашф эта бошладилар. Ҳатто бизнинг куёш тизимимиздаги бир сайёранинг борлиги, олдин математик йўл билан назарий ҳисоблаб топилган. Яъни математик олимлар ҳисоб-китоб қилиб “мана шу ерда, шундай бир сайёра бўлиши керак”, дея бу сайёранинг борлигини олдиндан айтишган. Орадан анча вақт ўтиб телескоплар такомиллашгач, бу сайёрани кўриш мумкин бўлди. Булар шуни кўрсатадики, ақлимиздаги математика табиат қонунлари билан ҳомоҳанг бўлиб, физикавий жараённи изоҳлай олмоқда. Ундай бўлса, биз билган математика мантиғи билан табиатдаги интизом битта бошқарув манбасига тегишли. Хўш, айтинг-чи, бу бошқарув манбаси кимга оид?

Шундай муҳташам низом ва ўзгармас қонунлар ҳам борки, инсонлар орадан неча асрлар ўтгач, уларнинг бир учинигина кашф эта олишган.

Машҳур бир олимга мухлисларидон бири шундай мактуб йуллабди. Унда: “Устоз, Аллоҳ, дин ҳақида гапириш сиздек олим зотга ярашмайди. Чунки ақлингиз жойида, мантиғингиз кучли. Ёки сизда ҳам ўлим қўрқуви бошландими? Мен коммунист эмасман, лекин ақлли бир худосизман”, - дея хат охирига имзо қўйилганди.

Олим унга шундай жавоб ёзибди:
—Эй, “ақлли”, дунёнинг Афлотунидан тортиб Фаробийсигача, Ибн Синодан Румийгача, Ньютондан Гегелгача, Энштейндан Берксокгача ва бугун ҳаёт бўлган ғарб ва шарқнинг машхур олим ва файлусуфларигача барча ақли жойида, мантиғи кучли юз минглаб доҳий ва мутафаккирлари Аллоҳга ишонишган ва ишонади...

Ақли ҳийладан бошқа нарсага ишламайдиган бетайин, безори, товламачи, жоҳил ва ғофиллар орасида Аллоҳга ишонмайдиганлар ҳали ҳам кўп.

Аллоҳни кўр-кўрона инкор қилиш осон ва инсонга сохта ҳуррият бериши мумкин. Чунки уни ҳисоб-китоб қилинишдан, масъулиятдан, виждон азобидан, жазо қўрқувидан гўё холос қилгандек бўлади. Аммо Аллоҳни илмий, фалсафий ва метафизик далиллар билан инкор қилиш, йўқлигини исбот қилиш жуда қийин. Ҳатто имконсиз. Чунки коинот ва ундаги низом ҳамда барча мавжудотлар бир-икки жиҳат билан ўзларининг мавжудликларига далолат қилсалар, Яратувчи Аллоҳнинг борлигига эса минглаб жиҳатдан далолат қиладилар. Аллоҳни инкор этиш коинотни, бу борлиқни инкор этишдан ҳам баттар ақлсизликдир. Аллоҳга ишониш эмас, Уни инкор қилиш энг катта ақлсизлик ҳисобланади. Коинотни инкор этмасдан туриб Аллоҳни инкор этиб бўлмаслигини англаб, коинотни ва ҳатто ўзларининг борликларини ҳам инкор этган Сўфастоий деган аҳмоқлиги билан машҳур худосизлар тоифаси, аслида худосизлар ичида энг ақллиларидир. Аллоҳга имон шундай бир қуёшки, Усиз ҳар қандай илм зулмат бўлиб қолади. Худосиз файласуфлар ҳам мавҳумий табиат тушунчасини худо қилиб олишган, Аллоҳга нисбат бера олишмаган буюк интизом ва ўчмас мантиқни табиат ва тасодифга ҳавола қилишган.

Шуни унутмагинки, инсонлар орасида Аллоҳга ишонган даҳолар ва буюк олимлар жуда кўпликни ташкил қилади, эшаклар орасида эса ундайлари ҳеч ҳам йўқ!”

"Ҳақиқат куртаклари" китоби асосида тайёрланди

back to top