Оврупа ўрта асрларга қайтмоқчи эмас...
- Written by Administrator
Яқинда менга Ислом билан қўрқитиш (исломофобия) ва иқтисодий танглик ҳақидаги инглизча матнни таржима қилишга беришди. Матн мазмуни мени жиддий ташвишга солди ва Оврупада нималар бўлаётгани билан қизиқиб, у ердаги дўстларимга мурожаат қилдим...
Умумий жавоб шу бўлдики, бундай Ўнг сиёсатчилар ёки мусулмон муҳожирларга қарши овоз берувчи одамлар озчиликни ташкил этади ва улар 2-3 фоиздан ортиқ овоз ололмайди...
Аммо мактубларнинг бири мени анча ўйлантириб қўйди. Бу мактубда “Оврупа сиёсатдонлари мусулмонларга ва муслималар ҳижобига тегишли масалалар ҳақида бошқа мавзулар қатори баҳслашишади ва “яна ўрта асрларга қайтиш бўладими?” қабилида ғазабланишади”, деган гаплар бор эди.
Ўзим рўмол ўрамасам-да, кўпгина Оврупа давлатларида, кўпроқ Францияда катта шов-шув билан кўтарилаётган мусулмон аёллар ҳижоби ҳақидаги масала ҳам, “яна ўрта асрларга қайтиш” ибораси ҳам менда бироз истеҳзо уйғотади ва эҳтимол бу хитобларни киноя қилишга ҳақли эмасдирман. Аммо, шу билан бирга, Оврупанинг жуда кўп шаҳарларида бўлганим учун у ерларда кўрганларимни эсласам, беихтиёр заҳарханда кулишимга тўғри келади...
Олмонияга янги борганимда ёшлар ўтиришида бошланган ўйинда йигит ва қизларнинг мусобақада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун жарима тарзида кийимларини бирин-кетин ечиб ташлашаётганини кўриб, “оҳ” тортиб юборгандим. Ўйин шартларига кўра, ким бунда кўпроқ жонбозлик кўрсатса, ўша ғолиб бўларкан. Мусобақа ниҳоясига бориб, унинг деярли барча қатнашчилари фақат калта иштонда қолишди. Калта иштонларини ҳам ечиб ташлашмаганига шукр...
Гоҳо бирорта талаба ғирт маст бўлиб олади-да, бутун ётоқхона бўйлаб шир яланғоч ҳолда югуриб қолади. Бундай беҳаёликка Олмонияда ҳам, Швейцарияда ҳам кўп марта гувоҳ бўлдим. Соддалигимга бориб, қўшни дугоналаримнинг бироз “томи кетган” биридан: “Кўчада қип яланғоч юришни тақиқлайдиган қонун йўқми?” деб сўрасам, у тутоқиб кетиб: “Сан Ўзбекистонингда ёки ислом давлатида эмассан! Аллақачон кўникиш керак эди!” деб бобиллади.
Лейпциг шаҳридаги тил ўрганиш курсида ўқиётганимда кўл бўйига саёҳатга чиқдик. “Олмониядаги қумлоқларнинг (пляж) деярли ярми ҒКК (freiekörperlicheKultur) яъни, ёввойи пляж мақомида”, деб огоҳлантиришди. Маълум бўлишича, бундай пляжларда одамлар шир яланғоч ҳолда чўмилишаркан. МДҲнинг барча мамлакатларидан борган талабалар қатори мени ҳам чўмилувчиларнинг онадан туғилгандагидай кўринишигина эмас, балки уч ва ундан юқори ёшдаги болаларнинг қип-яланғоч катталар, боболари, бувилари ва ота-оналари ёнида бемалол юришлари даҳшатга солди. Инсон барибир инсон-да... ва бу манзараларни кўрган болаларнинг келажакда ким бўлиб улғайишларини ҳатто тасаввур қилиб ҳам бўлмайди. Олмониянинг Ўнг сиёсатчилари қаёққа қарашяптийкин? Фақатгина улар эмас, бошқа барча сиёсатчиларнинг кўзлари қаёқда? Ҳа, айтгандай, улар мусулмон аёлларнинг рўмоли ва уларни “ўрта асрлар”дан ҳимоя қилиш билан овора-ку!.
Мен Олмониянинг ҳамма аралаш ҳолда, ҳатто ёш болалари билан қип- яланғоч ҳолда чўмилишадиган ҳаммомлари ҳақида гапириб ҳам ўтирмайман. Бу ҳақда немисларнинг ўзлари сўзлаб беришди ва “Бунинг нимаси ёмон?” дея таажжубга ҳам тушишди. Бундай ҳолатлар аллақачон замонавий Оврупа маданиятининг ажралмас қисмига айланиб бўлганини тушунганимдан кейин булар мени даҳшатга солмай қўйди...
Оврупанинг кўплаб мамлакатларида фоҳишабозлик инсон ҳуқуқлари ҳимояси баҳонасида умуман қонунлаштириб қўйилган, бу қонунларга тиббий кўрик, солиқ, эркинлик ва бошқа моддалар киритилган. Франкфурт, Вена, Париж, Амстердам, Цюрих ва Оврупанинг бошқа кўпгина шаҳарларидаги марказий кўчаларга жойлашган исловотхоналар, тунги клублар ва бошқа бузуқлик маконлари ёнидан ўтиб қолсангиз, фоҳиша аёллар, бесоқолбозлар, хунасалар (ҳам эркаклик, ҳам аёллик аъзолари бор кимсалар), фоҳишалик қилувчи эркаклар ва бошқа беҳаёларнинг бир-бирлари билан рақобатлашиб ётганини кўрасиз. Тунги клубларнинг мижозлари қандай кийиниши ҳақида гапириб ҳам ўтирмай, бу ҳақда гумон қилиш мумкин, холос.
Олмониянинг Франкфурт-Майн шаҳрида бузуқхона ва исловотхоналар жойлашган “қизил фонарлар” кўчаси шундоққина шаҳар марказидаги асосий вокзалдан бошланиб, Оврупа Марказий банки (яъни, бутун Оврупанинг молиявий юраги) олдигача чўзилиб кетган. Немислар аҳволини тушуниш керак, улар бу ҳақда куйиниб гапиришади. Немисларнинг ўзлари ҳам бу ердан фаҳш ўчоғини кўчириш ниятида, нима бўлгандаям бу жойлар ахир Оврупанинг молия маркази! Аммо бу ишда бир муаммо бор: агар бу расво маҳалла бошқа бировга тегишли бўлганида аллақачон қонун моддаларини рўкач қилиб, уни сотишга мажбурлашарди. Аммо бу квартал яҳудий оиласига тегишли, бу борада немислар иложсиз...
Ҳолландиянинг Амстердам шаҳри бу борада чинакам фаҳш ўлкасига айланиб бўлган. Бу ерда бузуқликнинг ҳамма кўринишлари, ҳатто ҳайвонлар билан жинсий алоқа қилишларгача бор. 2006 йили бу ерда болалар фоҳишабозлигига рухсат бериш масаласи кўриб чиқилди. Бу масаланинг охири нима билан тугаганини суриштириб ҳам ўтирмадим. Амстердамнинг қиёфасини тўла тасвирлаш учун бир ҳодисани келтирай: сайёҳлар кўпинча шаҳарнинг шундоққина марказида қандайдир эркакнинг шимини тушириб, (маъзур тутасизлар) кетини йўловчиларга кўрсатаётганини кўришлари мумкин. Йўловчилар эса унинг қилмишини маъқуллаб, қарсак чалишади. Бу одатий ҳол. Бундан ҳам расволари содир бўлиб туради...
Инглизларнинг Русиядаги МузТВ канали олиб кўрсатадиган “ПОТ билан пардозни тузатиш” кўрсатуви бор. Унинг вазифаси “фрик” деган тоифаларнинг (Англияда уларни беўхшовлар дейишади) кийиниш ва пардоз қилиш усулини яхши томонга ўзгартиришдан иборат. Дастур қатнашчилари шунақанги бемаъниларча, беўхшов ва дидсизлик билан кийинишадики, ҳатто жинсий эркинлик бобида анча илгарилаб кетган замонавий Англияда ҳам уларга кўнгиллари айниб тоқат қилишади ва кўрсатув бошловчилари уларнинг кийинишини сал тартибга солмоқчи бўлишади. Аммо кўпда бунга муваффақ бўла олишмайди. Кўпинча ҳайратга тушган бошловчининг: “Сен фақат ич кийимда юрасанми?” ёки “Дўконларда сенбоп устки кийим йўқ эканми?” ёхуд “Ишгаям шу чўмилиш кийимида боряпсанми?” деган саволларини эшитиш мумкин. Англияда таҳсил оладиган акам ва унинг дўстлари: “Буниси ҳолва, ҳали бундан ҳам даҳшатлироқ воқеалар бўлиб туради...” дейишди.
Англиядаги йигит ва қизлар Оврупанинг бошқа мамлакатларидаги тенгдошлари каби жинсий “ҳуррият”нинг энг охирги чўққисини кўзлаб, шундай даражага етишдики, энди нимани ечишни ҳам билмай қолишди... Ўрни келганда тан олиш керак, Англияда мусулмонлар кийиниши баҳсталаб эмас, бу борада уларга эркинлик берилган.
Шу тариқа Оврупадаги кўпчилик аёллар ва эркаклар жинсий инқилоб соҳасидаги мусобақада қандай қилиб бир-бирларидан ўзишни билолмай бошлари қотган. Замонага мослашиш учун яна қанча “ҳурлик” кераклигини англолмай ҳайрон. Ўн тўрт ва ундан катта ёшдаги кўпчилик аёллар (барчаси эмас, лекин мутлоқ кўпчилиги!) ўзининг жинсий эркинлигини, жозибадорлигини исботлаш ва афтидан шу йўл билан навбатдаги эркакнинг эътиборини қозониш учун яна нимасини ечиб ташлашни билолмаяпти. Афтидан аёллар учун бундан-да ортиқ машаққатни, бундан ҳам кўпроқ мушкулотни ўйлаб топиш қийин! Оврупанинг бунчалик эркин ва замонавий мамлакатлари кўчаларида содир бўлаётган воқеаларни ҳали соатлаб ҳикоя қилиш мумкин, аммо ўқувчини толиқтирмаслик учун шуларнинг ўзи кифоя.
Оврупанинг Ўнг сиёсатдонлари, Ислом ғанимлари ва калтабин кимсалар жоҳилликлари туфайли жон-жаҳдлари билан Оврупадаги мусулмон аёллар ҳижобига қарши чиқишяпти ва жириллаб буни “ўрта асрлар” деб аташяпти. Юқорида айтиб ўтганимдай, булар менда истеҳзо ва заҳархандалик туғдиради, холос. Нима учунлигини англаш энди сизга қийин бўлмаса керак? Тўппа-тўғри! Чунки, тан бериш керакки, оврупаликлар кийиниш тарзи ва услуби бўйича қайтадан ибтидоий тузумга сакраш бобида аллақачон ҳаммани ортда қолдириб кетишди. Оврупа ўзининг кийиниш услуби ва ҳатто баъзи даражадаги жинсий “эркинлик” деб аталган ҳаёт тарзига кўра ибтидоий одамларга ўхшамоқчи экан, ҳали-бери “ўрта асрлар” даражасига ўсиб-ета олмаса керак? Ахир инсоният тараққиёти ибтидоий жамоадан ўрта асрларгача етиши қанчалар узоқ давом этганини ҳисобга олиш керак-да...
ШОҲИДА



