Инсоният Исроил ва Фаластинда имтиҳон топширмоқда

Истанбулдаги «Зайтун новда» жаҳон мукофотини топшириш маросимида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон: - Инсоният келажаги тўғрисида Исроил ва Фаластинда имтиҳон топшираётган дунё ҳамжамиятини натижаларига қараб баҳо бериш мумкин – деб айтиб ўтди.

“Агарда биз бу синовдан  муносиб равишда ўтсак, унда келажакка ишонч ва умид билан қарасак бўлади. Акс ҳолда бизни ҳуқуқ ва эркинликсиз, ахлоқий қадриятсизлик  ҳамда жаҳолат ҳукм сурган келажак кутмоқда. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ” деди президент. Эрдўғон Туркия Исроилни ҳуқуқий ҳолатини ва Фаластин халқини адолатли курашини қўллашда давом эттиришига ваъда берди. «Биз Исроилни тинчлик ва ҳамжиҳатлик  рамзи бўлиб қолиши учун барча имкониятларни ишга соламиз ва Исроил ҳаракатларини қоралашда давом этамиз» деб таъкидлаб ўтди Туркия раҳбари.

Туркия президенти Фаластин ва Суриядаги воқеалар қатор кучларни асл туб моҳиятини очиб берганини кўрсатиб ўтди.

«Биз уларни моҳиятини яхши тушундик. Мазкур доираларда виждон ва инсонпарварлик ҳақида тушунчалар йўқ», - деди давлат раҳбари.

 

www.aa.com.tr

back to top