"Оли байт муассаси" қироллик академиясининг 16-мажлиси

"Оли байт муассаси" қироллик академиясининг 16-мажлиси

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари "Оли байт муассаси" қироллик академиясининг 16-мажлисида иштирок этиш учун Иорданияга келдилар.

Иордония ҳошимийлар қироллигидаги "Оли байт муассаси" қироллик академиясининг аъзоси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 17 август куни Аммон шаҳрига етиб келдилар. У киши жорий йил август ойининг 19 дан 21 гача бўлган кунларида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ёрдами ва тавфиқи ила "Оли байт муассаси" қироллик академиясининг 16-мажлисида иштирок этадилар. Шайх ҳазратлари Иорданиянинг "Қироллик ҳаво йўллари" ширкатига оид учоқда соат 17 да "Қиролича Олия" аэропортига етиб келдилар. У кишини "Оли байт муассаси" қироллик академиясининг масъуллари кутиб олдилар.

Бўлажак мажлисда ўттиз беш давлатдан дунёнинг энг машҳур олимлари иштирок этиши режалаштирилган. Аслида мажлис 29 сентябридан 1 октябргача бўлиб ўтиши керак эди. Аммо Иордония ҳошимийлар қироллигининг подишҳи Абдуллоҳ II ибн Ҳусайн жаноби олийлари ўша кунлар БМТнинг бош ассамблеясида маъруза қилишга таклиф қилинганлари учун дунёнинг кўзга кўринган ва машҳур уламолари билан бирга бўлиш мақсадида илтимос қилганлари учун мажлисни муддатидан олдин ўтказишни лозим топилди.

Шу кунларда Аммон шаҳрида ҳаво 34 даража иссиқ бўлиб турибди.

back to top