"Оли байт муассаси" қироллик академиясининг 16-мажлиси (2)

"Оли байт муассаси" қироллик академиясининг 16-мажлиси (2)

"Оли байт муассаси" қироллик академиясининг 16-мажлисида иштирок этиш учун Иорданияга келган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 18-август якшанба куни пойтахт Аммон шаҳрининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилдилар.

Шайх ҳазратлари хусусан Қуръони Каримдаги "Каҳф" сурасига оид жойларни, каҳф соҳиблари ётган ғорнинг зиёратидан мамнун бўлдилар. Расмий кишилар мазкур зиёратхонада шайх ҳазратларини кутиб олдилар ва батафсил шарҳ қилиб бердилар. Шайх ҳазратларининг саволларига ҳам жавоб бердилар. 

Шунингдек шайх ҳазратлари Аммон шаҳарининг маказий ва асосий тарихий асори атийқаларидан бири "Жабали қалъа"ни ҳам зиёрат қилдилар. Бу зиёратгоҳда ҳам шайх ҳазратларини расмий масъуллар кутиб олиб, зиёрат давомида ҳамроҳлик қилдилар. 

Ушбу марказ тош давридан буён аҳоли яшаб келаётган масканлардан ҳисобланади. Бу жойда Византия, форс, аббосий, уммавий ва улардан кейинги ҳукмдорларга оид осорлар мавжуд.

"Муассасати оли байт" қироллик академияси аъзолари ва меҳмонлари турли давлатлардан бирин кетин мажлисда иштирок этиш учун Аммон шаҳрига етиб келишмоқда. Ташкилий қўмита аъзолари уларни кутиб олиб, конференсиянинг илмий ҳужжатлари билан таъминлашмоқда. Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва ёрдами ила эртага 19 август куни "Муассасати оли байт" қироллик академияси ўзининг навбатдаги 16-сессияси ўз ишини бошлаши кутилмоқда.

back to top