"Оли байт муассаси" қироллик академиясининг 16-мажлиси (7)
- Written by Administrator
 
 
															
						Иордания давлати пойтахти Аммон шаҳрида "Оли байт Ислом фикри қироллик академияси"нинг ўн олтинчи умумий мажлиси 21 август чоршанба куни эрталаб ўз ишини давом эттирди.
Биринчи гуруҳнинг мажлисига доктор Муҳаммад Саммак раислик қилдилар.
Бу гуруҳнинг йиғилишида қуйидаги нотиқлар маъруза қилдилар;
1.    Доктор Абдуллоҳ Шилофийр.
2.    Доктор Носириддийн Умар.
3.    Доктор Абдулҳодий Тазий.
Сўнгра сўзланган мавзулар бўйича фикр алмашув ва саволларга жавоблар бўлди.
Иккинчи гуруҳнинг мажлисига доктор Мустафо Сирич  раислик қилдилар.
Бу гуруҳнинг йиғилишида қуйидаги нотиқлар маъруза қилдилар;
1.    Доктор Муддасир Абдурраҳийм Тоййиб.
2.    Шайх Ориф Камол.
3.    Саййид Жавод Хувъий.
4.    Доктор Русийр Джҳадийч. 
Сўнгра сўзланган мавзулар бўйича фикр алмашув ва саволларга жавоблар бўлди.
Иордания давлати пойтахти Аммон шаҳрида "Оли байт Ислом фикри қироллик академияси"нинг ўн олтинчи умумий мажлиси 21 август чоршанба куни ишини тамомлади. Шу муносабат ила акадимия умумий сессиясининг якуловчи мажлиси бўлиб ўтди.
Якунловчи мажлис Қуръони Карим тиловати билан бошланди.
Сўнгра якуний баёнот ва қарорлар ўқиб эшттирилди, муноқаша этилди ва бир овоздан қабул қилинди. 
Иштирокчилар номидан шайх Аҳмад Кубайсий сўзга чиқди. 
Кейин "Оли байт Ислом фикри қироллик академияси"нинг бош мудири якунловчи нутқ сўзлади.
Шайх Умар Ҳофиз дуо қилди.



