"Оли байт муассаси" қироллик академиясининг 16-мажлиси (6)
- Written by Administrator
Иордания давлати пойтахти Аммон шаҳрида "Оли байт Ислом фикри қироллик академияси"нинг XVI умумий мажлиси 20 август сешанба куни асрдан сўнг ўз ишини давом эттирди.
Биринчи гуруҳнинг мажлисига доктор Муддасир Абдурраҳийм Тоййиб раислик қилдилар.
Бу гуруҳнинг йиғилишида қуйидаги нотиқлар маъруза қилдилар;
1. Доктор Ориф Қозий.
2. Доктор Бакр Закий Эваз.
3. Доктор Муҳаммад Сирожуддийн Шамсиддийн.
Сўнгра сўзланган мавзулар бўйича фикр алмашув ва саволларга жавоблар бўлди.
Иккинчи гуруҳнинг мажлисига доктор Ҳишом Нашшаба раислик қилдилар.
Бу гуруҳнинг йиғилишида қуйидаги нотиқлар маъруза қилдилар;
1. Доктор Али Жумъа.
2. Шайх Муҳаммад Али Тасхийрий.
3. Шайх Али Ўзак.
4. Доктор Русийр Джҳадийч.
Сўнгра сўзланган мавзулар бўйича фикр алмашув ва саволларга жавоблар бўлди.



