Саудия Арабистони қироллиги элчихонасида байрам тадбири
- Written by Administrator
23 сентябр куни Саудия Арабистони қироллигининг миллий байрами – Қироллик эълон қилинган куннинг 83 йиллиги муносабати билан пойтахтимизнинг муҳташам International меҳмонхонасининг Биллур залида тантанали маросим бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти, республикамиздаги дипломатик корпуслар вакиллари, мўътабар меҳмонлар, бошқа расмий шахслар ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳозир бўлди.
Байрам тадбирига Саудия Қироллигининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси доктор Абдурроҳман Абдуллоҳ Аш-Шаянинг таклифига биноан фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам ташриф буюрдилар.
Кўтаринки руҳда бўлиб ўтган тантанали зиёфат асносида элчи жаноблари икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий муомалар ва истиқболдаги режалар ҳақида сўзладилар.





