Шайх ҳазратларининг китоблари – қозоқ тилида
- Written by Administrator
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ҳадис ва Ҳаёт” туркумида нашр этилган китобларини қозоқ тилига ўгириш бошланган эди. Яқинда Олмаотадаги “Сиёвуш” нашриёти “Ҳадис ва Ҳаёт” таркибига кирувчи “Рўза китоби” ва “Закот китоби”ни қозоқ тилида чоп этиб, ўқувчиларга туҳфа этган эди. Куни кеча мазкур силсиланинг “Намоз китоби” ҳам босмадан чиқди. Ҳозирги пайтда мазкур туркумнинг “Ҳаж китоби”, “Яхшилик ва ахлоқ китоби” ҳам нашрга тайёрланмоқда.
Биз кўпдан буён Марказий Осиёнинг атоқли олими шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асарлари билан қозоқ китобхонларини таништириш устида иш олиб боряпмиз, -- дейди нашриёт ходими ва таржимон Қобланди Қадиршох ўғли. – Ишни “Ҳадис ва Ҳаёт” силсиласидаги китобларни қозоқ тилига таржима қилиб, нашр этишдан бошладик. Алҳамдулиллаҳ, чоп этилган учта китоб тезда тарқалиб кетди. Ҳозирги кунларда Шайх ҳазратларининг “Руҳий тарбия” китобларининг икки жилди таржимаси ҳам ниҳоясига етяпти. Барча китобларни ўзбек тилидан қозоқчага Бахтибай Ақтай таржима қиляпти. Келгусидаги вазифаларимиз ичида Шайх ҳазратларининг “Тафсири Ҳилол”ларини қозоқ тилига ўгириш режаси турибди.



