Австрияда Динлараро мулоқот Глобал Форуми бўлиб ўтди

Австрияда Динлараро мулоқот Глобал Форуми бўлиб ўтди

2013 йил 18-19 ноябр кунлари Австрия пойтахти Вена шаҳрида KAICIID (қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз номли Халқаро динлараро ва маданиятлараро мулоқот марказининг) Глобал Форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида «Хилтон» меҳмонхонасида бутун дунёдан келган 500 дан ортиқ турли дин ва эътиқод вакиллари, етакчи мутахассислар, сиёсий арбоб ва таҳлилчилар ҳозир бўлди. Ташкилий қўмитанинг расмий таклифига биноан Глобал Форум ишида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам иштирок этдилар.

Глобал форум «Ўзганинг сиймоси» шиори остида динлараро мулоқотга бағишланган бўлиб, кўплаб пленар ва тематик сессиялар ҳамда ишчи гуруҳлардаги мунозаралардан иборат бўлди, деб хабар қилади Диний эркинлик институти. 

Душанба куни бошланган пленар мунозаралар доирасида бешта жаҳон динларининг вакиллари «Ўзганинг сиймоси» мавзусини ўз анъаналарида муҳокама қилдилар.

19 ноябр куни турли давлатларнинг таълим вазирлари иштирокида бўлиб ўтган навбатдаги пленар мажлис маданиятлараро мулоқот соҳадаги «Ўзганинг сиймоси» мавзусига бағишланди. Унда Покистон, Ливан, Саудия Арабистони, Эфиопия, Испания, Австрия ва Германиянинг Баден-Вюртемберг федерал вилояти таълим вазирлари иштирок этдилар.
Глобал Форумнинг тематик сессиялари ва ишчи гуруҳлари қуйидаги мавзуларга бағишланди:

динлараро ва маданиятлараро таълим соҳасидаги илғор тажрибалар алмашуви»
диний ва фуқаролик субъектларининг ҳамкорлиги, ғоядан сиёсат ишлаб чиқишга ўтиш;
миллатлараро турли масалалардаги хабардорлик ва тўғри ёндашувни ошириш (жорий ва аввалги тадбирлар, ютуқлар ва сабоқлар);
динлараро ва маданиятлараро таълим соҳасидаги мавжуд тавсия ва стандартларни ҳамда муайян минтақадаги экспертлардан олинадиган янги тавсияларни глобал ва сиёсий миқёсларда фарқлаб тарқатиш;
мулоқотнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқишдаги ва ўқув жараёнидаги ролини таъкидлаган ҳолда жорий тадқиқотларнинг таҳлили ва баҳолаш усуллари;
жойларда чегаралараро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида тадқиқотчилар, амалиётчилар, ўқитувчилар, грант берувчилар ва сиёсатчиларни бирлаштирувчи бўғинни шакллантириш, муваффақиятли ҳамкорликни барпо этиш ва мавжуд тармоқларни қўллаб-қувватлаш.

Глобал форум «Мулоқотнинг келажаги» мавзусидаги якуний сессия билан ниҳоясига етди. Унинг доирасида ўзаро ҳамжиҳатлик тўғрисида ишлаб чиқилган меморандумлар, тақдимот материаллари намойиш этилди ва якуний фикр-мулоҳазалар айтилди. KAICIID Бош котиби Файсал ибн Муаммар ўз чиқишида Форум натижаларини умумлаштирди.
 
ІРС маълумоти.

KAICIID маркази халқаро ва динлараро мулоқот йўналишидаги кенг кўламли янги лойиҳадир. Ушбу ташаббус қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз томонидан 2011 йил 13 октябр куни Австрия, Испания ва Саудия Арабистони ҳукуматлари ўртасидаги халқаро ва динлараро мулоқот йўналишидаги ҳамкорлик тўғрисида имзоланган битим асосида илгари сурилган эди. Халқаро мустақил ташкилот сифатида таъсис этилган ушбу марказнинг мақсади ноу-хау алмашув соҳасидаги амалий ҳамкорлик ҳамда мамлакатлар, турли диний ва маданий анъаналар ўртасида келишув, ҳамжиҳатлик ва тинч-тотувликни барпо этишдир. Мазкур ташаббус БМТ томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланган бўлиб, KAICIID марказининг Директорлар кенгаши асосий жаҳон динлари (Ислом, насронийлик, яҳудийлик, индуизм ва буддизм) ҳамда маданиятларининг олий мартабали вакилларидан ташкил топган.

www.irs.in.ua 

back to top