Кувайт давлати мустақиллигининг 53 йиллиги нишонланди

Кувайт давлати мустақиллигининг 53 йиллиги нишонланди

2014 йил 26 февраль куни Кувайт давлати мустақиллигининг 53 йиллиги нишонланди. Ушбу байрам муносабати билан Кувайт давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тантанали зиёфат уюштирилди. Кувайт давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Халаф Бу Дхаирнинг таклифига биноан ушбу байрам тантаналарига шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам ташриф буюрдилар. Кувайт давлатининг Мустақиллик куни байрамига расмий шахслар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам таклиф этилган бўлиб, кеча байрамона кайфиятда ўтди. Бу йил Ўзбекистон Республикаси билан Кувайт ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 20 йил тўлди. Давлатларимиз ўртасидаги иккиёқлама ҳамкорлик ҳамда ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий алоқалар тобора ривожланиб бормоқда. Фурсатдан фойдаланиб, Кувайт халқини истиқлол байрами билан табриклаб, Аллоҳ таолодан хайр-барака, фаровонлик ва бахт-саодат тилаймиз.

back to top