Меҳнат муҳожирларининг тиббий суғурта олишлари мажбурий қилинди

Меҳнат муҳожирларининг тиббий суғурта олишлари мажбурий қилинди

ТАССнинг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин меҳнат муҳожирларини уларда тиббий суғурта бўлган тақдирдагина ишга олишга рухсат берувчи қонунни имзолади. Ҳужжат меҳнат кодексини янги модда билан тўлдирди.

Ҳужжат меҳнат муҳожирларини уларда ихтиёрий тиббий суғурта (ИТС) полиси ёки тиббиёт муассасаси билан хизмат кўрсатиш тўғрисидаги келишув бўлган тақдирдагина ишга олишга рухсат беради. Хорижий фуқарога тиббий хизматлар иш берувчи ҳисобидан кўрсатиладиган ҳолатлар учунгина истисно назарда тутилган. Ўзгартиришларга мувофиқ, хорижлик ходимнинг тиббий суғуртаси, ишлаш учун берилган рухсатномаси ёки патентининг муддати тугаган тақдирда, иш берувчи уни ишдан бўшатишга мажбур бўлади. Умуман олганда, бундай ҳолларда ходим икки ҳафталик ўртача маоши миқдорида унга берилиши лозим бўлган ишдан бўшатиш пулини талаб қилишга ҳақли. Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда Россияда 3,5 миллион атрофидаги хорижий фуқаролар ишламоқдалар.

back to top