Ислом Каримов ёшларни ИШИД ғояларидан асрашга чақирди

Ислом Каримов ёшларни ИШИД ғояларидан асрашга чақирди

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, 28 ноябрь куни Сурхондарё вилоятига қилган сафари чоғида Имом Термизий мажмуасига ҳам ташриф буюрган Каримов ислом дини, бугунги дунёда ёт ғояларга қарши кураш ҳақида тавсиялар берган.

Каримов суҳбат чоғида жаҳонда, хусусан, Сурия ва Ироқ давлатларида бўлаётган воқеалар ҳақида гапириб, ёшларини бу каби манфур кимсалар таъсиридан асраш, бунинг учун уларни улуғ алломаларимизнинг асарларида баён этилган маърифий ислом таълимотлари билан таништириш, уларни миллий қадриятлар ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш кераклигини айтган.

back to top