Нурсултон Назарбоев туркманларнинг фахрий оқсоқолига айланди

Нурсултон Назарбоев туркманларнинг фахрий оқсоқолига айланди

Бугун Ашхободда ўтказилган тантанали маросимда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга “Халқнинг фахрли оқсоқоли” унвони топширилди. Туркманистоннинг ушбу юксак унвонини президент Гурбангули Бердимуҳамедов тақдим этди.

Қозоғистон президенти икки мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун ушбу мукофотга лойиқ қўрилди. Шунингдек, унга туркманларнинг миллий чопони ва телпаги ҳам кийдирилди. 
Нурсултон Назарбоевнинг Туркманистонга сафари асносида икки мамлакат ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

back to top