Партия “мамлакатни Ислом изларидан тозалаш”га чақирди
Islamnews хабар қилишича, Голландиялик сиёсатчилар ўнг радикал Озодлик партиясининг Европа мамлакатидаги барча масжидларни ёпишга бўлган чақириқларини инкор этдилар ва ушбу чақириқларни мақбул эмас, деб атадилар. World Bulletin маълум қилишича, Бош вазир ўринбосари Людевик Ашер кескин ўнг партияни ўз чақириқлари билан рухсат этилган чегарадан чиқиб кетган, деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, партия вакили М. де Граф Нидерландиядаги барча масжидларни ёпишга чақирган эди. Графнинг таъкидлашича, “масжидлардан ҳоли Голландия” ҳозиргига қараганда анча яхши мамлакат бўлармиш. Ўнг радикалчи, мусулмон аҳоли орасидаги туғилишнинг юқори кўрсаткичларини назарда тутган ҳолда: “Биз Голландияни исломнинг барча изларидан тозаламоқчимиз. Голландия бирлиги, ўзига хослиги ва маданиятини иммиграция ва бачадонлар барбод қилмоқда”, – деб айтган. Меҳнат ва демократик партия вакиллари кескин ўнгчилардан ўзларининг ўйлаб кўрилмаган сўзларини қайтариб олишни талаб қилганлар ва уларни конституцияга зид, деб атаганлар.



