Ҳаж тарихига оид онлайн энциклопедия тузилди

Ҳаж тарихига оид онлайн энциклопедия тузилди

Хабар қилинишича, Саудия Арабистонининг Подшоҳ Абдулазиз номидаги Тадқиқот ва архив фонди муборак Ҳаж амали ва Икки Муқаддас Масжидга бағишланган йирик электрон энциклопедияни ўз ичига олган вебсайтни тайёрлаш ишини якунлади. Амалга оширилган лойиҳа доирасида Ҳаж ва Икки Муқаддас Масжидга оид барча тарихий ва маданий жиҳатларни қамраб олувчи ҳужжатлар ва архив материаллари тўпланган, айрим маълумотлар, ҳатто, Исломгача бўлган даврга тегишли экани айтилмоқда.

Тарихнинг турли даврларида зиёратчилар учун яратилган шароитлар ҳақидаги маълумотлар тайёрланган вебсайтнинг диққат марказига олинган. Шунингдек, вебсайтда маълумотларнинг рақамли базаси ҳам мавжуд бўлиб, ундан фойдаланувчилар турли тадқиқотлар, китоблар, ҳужжатлар, қўлёзмалар, расмлар ҳамда зиёратчиларга оид маълумотлар ҳақида билишлари мумкин.
Лойиҳа раҳбари Абдуллоҳ ал-Рақибанинг сўзларига кўра, мазкур вебсайтни ишлаб чиқишга 2009 йилнинг бошида киришилган бўлиб, бугунга қадар унинг устида 432 нафар эркак ва аёл мутахассислардан иборат 115 та гуруҳ иш олиб борган. 
Вебсайтнинг қачондан бошлаб тўлиқ ишга туширилиши ва унинг аниқ манзили ҳақида ҳозирча маълум эмас.

back to top