Charlie Hebdo таслим бўлмоқчи эмас
Charlie Hebdo навбатдаги сонида пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаломни мазах қилувчи карикатураларни яна босиб чиқармоқчи. Бу ҳақда нашр адвокати Ришар Малка (Richard Malka) France Info радиоси мавжлари орқали билдирди, дея хабар беради RTL.
Унга кўра, 14 январь чоршанба куни Францияда ҳамда дунёнинг бошқа ўлкаларида ўқувчилар матбуот киоскларидан аввалгидек Charlie Hebdo ҳафталик газетасининг янги сонини сотиб олишлари мумкин бўлади. "Биз чекинмаймиз, акс ҳолда буларнинг ҳаммаси бемаънилик бўларди", - деди Малка.
Унинг сафсатасига кўра, “Je suis Charlie” (“Мен - Шарлиман”) ибораси "Сиз менинг динимни танқид қилиш ҳуқуқига эгасиз" деган маънони англатар эмиш. “Яҳудийни яҳудийлиги, мусулмоннинг мусулмонлиги ва насронийнинг насроний эканлиги учун танқид қилишга ҳақимиз йўқ. Бироқ насронийлик, яҳудийлик ва Исломга оид барча истаган нарсаларингизни, ҳатто энг ёмон гапларингизни ҳам айтишингиз мумкин”, - дея изоҳ берди у.
Малка олдинроқ билдирганидек, бу сафарги ҳафталик газета янги сонининг адади миллион нусхага тенг (одатда 60 мингтадан чиқарди).



