Рамазон Қодиров Муҳаммад алайҳиссаломга карикатураларни эълон қилган ОАВ узр сўрашини кутмоқда

Рамазон Қодиров Муҳаммад алайҳиссаломга карикатураларни эълон қилган ОАВ узр сўрашини кутмоқда

Чеченистон раҳбари Рамазон Қодиров, Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни махара қилувчи карикатураларни чоп қилган оммавий ахборот воситалари, ўз узрларини билдиришларига умид қилмоқда.

Францияда амалга оширилган қатор террорчилик ҳаракатлари ўтган чоршанба куни Charlie Hebdo журналига уюштирилган ҳужум билан бошланди. Ушбу журнал Мухаммад Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни масхара қилувчи суратларни чоп қилиб чиқарган эди. Уч кун мобайнида жами 17 киши, жумладан 3 нафар полициячи ҳалок бўлди. 
Якшанба куни Франция тарихида энг йирик оммавий ҳаракат бўлиб ўтди. Унда қарийб 3,7 миллион киши қатор террорчилик ҳамлаларининг қурбонларини хотирлаш ва “сўз эркинлиги”ни ёқлаган ҳолда, терроризмни қоралаб кўчага чиқишди. 
“Россияда ҳам аввалроқ Пайғамбар алайҳиссаломни масхараловчи карикатурани чоп қилишга уриниш бўлган эди, аммо нашриёт ўз узрини айтган эди. Бундай қалтис беоқибатлик гирдобига яқиндагина тушиб қолган ОАВ ҳам шундай қилишди деган умиддаман. Халқлар учун тинчлик ва барқарорлик муҳимроқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳурматсизларча муносабатда бўлиш эмас”, ― деб ёзди Рамазон Қодиров душанба куни ўзининг Instagram даги саҳифасида.   
Шунингдек, “жонимизни тикиб бўлса ҳам”, мусулмонлар Муҳаммад Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақоратлашга қараб туришмайди, деб қўшимча қилди Чеченистон раҳбари. 
“Ҳозиргача биз жим турганимиз, бу мусулмонлар диний ҳиссиётларини поймол қилишга йўл очувчиларга қарши бутун дунё бўйлаб миллионлаб инсонларни норозилик намойишларига қўзғата олмайиз дегани эмас”, ― деб таъкидлади у.
Шу билан бир қаторда, Қодиров шахсан ўзи “террорчиларнинг дунёдаги энг ҳақиқий ашаддий душмани” эканлигини маълум қилди.
“Терроризм билан кураш ― бу ҳаётимнинг мақсади! Аммо терроризмга қарши курашнинг бузуқ ўхшатмасини ҳеч ҳам ёқтирмайман. Мен Париждаги қуролсиз одамларнинг ўлдирилишини шаксиз қоралайман”, ― деб ёзади Чеченистон бошлиғи. 
Шу билан бирга, Қодиров, Франциядаги ҳодисаларда “қудратли кучлар қўли йўқлигига” тўла амин эмаслигини билдирди.
“Бу ишлар Исломга қарши кайфиятлар оловини алангалатиш мақсадида биров томонидан атайлаб режалаштирилган ҳаракат ёки умумжаҳон миқёсдаги етилиб келаётган янги бир муаммодан чалғитишга уриниш эмасмикан?”― деб тахмин қилади Рамазон Қодиров. 

Манба: РИА Новости

back to top