Маккаи Мукаррамада ҳарамнинг кенгайтирилиши тезлаштирилди
Саудия Арабистони ҳукумати кўпмиллиардли Масжидул-Ҳарамнинг кенгайтирилишини белгиланган муддатда якунлаш учун қурилиш ишларини жадаллаштиришмоқда.
Arabian Business газетасининг ёзишича, Маккаи мукаррамада қурилиш майдонида етти мингдан зиёд инженер ва қурувчилар ишлашмоқда.
2020 йилда якунланиши режалаштирилган қурилиш ва кенгайтириш ишларининг ҳозирда биринчи босқичи ишлари бажарилмоқда, дейди журналистлар билан учрашувда САП молия вазири Иброҳим ал-Ассаф.
Қурилиш ва кенгайтириш ишлари якунлангач, Масжидул-Ҳарамга 2,5 миллион киши сиғадиган бўлади, Мадинаи мунавварада Масжиду Набавийга 1,5 миллион киши сиғадиган бўлиши режалаштирилган.
Проект амалга оширилиши учун давлат икки ҳарам яқинига жойлашган ўн минг бинонинг пулини тўлаган. 2500 аҳолига моддий товон пули берилган. Бу бинолар икки ҳарам атрофи кенгайтирилиб, янги қурилиш майдонлари учун олинган.
Проект бўйича ёлғиз йўлли темир йўл ва янги шифохона қурилиши ҳам режалаштирилган.
Вазир “бу улкан режаларни амалга оширишда қатнашаётган қурувчи ва мутахассислар бу хайрли ишларни ўз муддатида тугатиш устида меҳнат қилишмоқда,”-деди.
Проект 2012 йил амалга оширилиб бошланган, унга кўра, Масжидул-Ҳарам биноси майдони 98500 квадрат метргача, намозхонлар учун атроф майдони 67000 квадрат метрга кенгайтирилади.



