2015 йил - Олма-Ота Ислом маданияти пойтахти
Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳри “2015 йил – Ислом маданияти пойтахти” дастури эстафетасини Бишкек шаҳридан олди. Шу кун Бишкек шаҳрида тантанавий равишда ислом маданият пойтахти рамзий калити Олма-Ота шаҳрига топширилди. Қирғизистон Маданият, ахборот ва туризм ишлари вазири Алтинбек Максутов ислом маданияти пойтахти рамзий калитини Олма-Ота шаҳри маданият идораси раҳбари ўринбосари Рузанне Бектурсиновага тақдим этди.
Маълум қилинишича, “Олма-Ота – ислом маданияти пойтахти - 2015” дастури доирасида февраль ойида халқаро конференция ҳам бўлиб ўтади.



