Шимолий Кавказ муфтийлари ҳижобли қизларни қўллаб-қувватлади

Шимолий Кавказ муфтийлари ҳижобли қизларни қўллаб-қувватлади

Шимолий Кавказ муфтийлари шу ҳафтада умумтаълим муассасаларидаги рўмол ўровчи мусулмон қизлар ёнини олиб, чиқиш қилди. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, 11 февраль куни Россия Олий суди, ўз минтақасида рўмол ўраб юришга қўйилган тақиққа қарши чиқувчи мордовиялик диндорларнинг эътирозларини рад қилган эди.

«Мактабларда рўмол ўраб юришни тақиқлаш – бу ҳар қандай дин вакилларининг, хоҳ православ, хоҳ мусулмон бўлсин, ҳуқуқларини поймол қилиш, деб ҳисоблайман», – дейди Ставрополь ўлкаси муфтийси Муҳаммад хожи Раҳимов  РЕГНУМ (Regnum) ахборот агенлигига берган интервьюсида. 
«Православияда бўлгани каби Исломда ҳам рўмол бу қизлар ва аёлларни ажратиб турадиган ўзига хос белгидир. Менимча, агар қиз бола (православ ёки мусулмон) мактабга рўмолда келса, бу билан дунёвий ўқув муассасаси ўз обрўйини йўқотмайди», – дейди муфтий.
«Исломдан қўрқмаслик керак. Ислом 1400 йилдан бери келаётган жаҳон диндир. Агарда у радикал дин бўлганида, илк босқичлардаёқ йўқолиб кетарди». Шунингдек, муфтий хазратлари «Россиядаги мусулмонлар – бу ўз давлатининг ватанпарварлари, ўз Ватанининг жонкуярларидир», дея таъкидлади.
 «Мен масалага, диний урф-одатларни ҳурмат қилган ҳолда, юмшоқлик билан ёндашишимиз керак, деб ҳисоблайман. Ўйламай-нетмай ёндашмаслик керак. Тўғри, мактаб – бу дунёвий даргоҳ ва у ерда ўзининг қоидаларига асосланган кийиниш тартиби бор. Лекин агар қиз бола мактабга рўмол ўраб борса, бу билан у дарсларга кам эътибор қаратадиган бўлиб қолмайди. Шундай тушуниш керакки, мактабни тугатгач,  ушбу  ўқувчи қизлар ташкилотларда ишлашади, она бўлиб етишишади ва бизнинг вазифа шундаки, уларга болалигиданоқ Ватанга, динга бўлган ҳурматни сингдирмоқ керак», – дея ўз фикрини хулосалайди муфтий жаноблари.
Рўмол ўраб юришга бўлган муносабатини Ингушетия республикаси муфтийси Исо ҳожи ҳам ҳафта бошида тегишли ходимлари иштирокида ўтказилган мажлисда билдириб ўтди.
Исо хожи қизларга нисбатан – бу бизнинг бурчимиздир ва «биз буни ҳамиша гапириб келганмиз ва бундан кейин ҳам гапирамиз».
Шунингдек, муфтий қайд қилишича, унга ота-оналардан ушбу муаммога боғлиқ шикоятлар келиб турибди. Мусулмонлар етакчиси ўз номидан барча ўқув муассасалари  директорларига, ҳуқуқ поймол килинишининг ушбу шакли бекор килиниши ҳақидаги хабарни етказишни топширди. 
Шимолий Осетиядаги мусулмон қизларга ҳижоб ўраб юришни тақиқлаш керак эмас, деб хисоблайди шимолий Осетия республикасининг муфтийси Ҳожимурот Гацалов ҳам.
 «Бизнинг вояга етган мусулмон қизлар, турмушга чиққани ва чиқмаганлари ҳам, бошини ва танасини ёпиб юришлари керак. Ва бу ҳаракати учун уларни  ўқув юртларига киритмаслик нотўғридир. Жамият сауналарнинг мўл-кўллигидан ва «50 оттенков серого» каби фильмларнинг борлигидан уялиши ва ҳижолат бўлиши керак», – дейди  муфтий Ҳожимурот Гацалов.

back to top