Бутун Дунё Уламолари Кенгаши уюшмасининг таъзияси

Бутун Дунё Уламолари Кенгаши уюшмасининг таъзияси

Муҳтарам биродаримиз, аллома, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг вафоти ҳақидаги хабарни қалбларимиз қайғуга чўмган, лекин Аллоҳнинг қадарига рози бўлган ҳолда қабул қилдик. Шу муносабат билан бу буюк алломанинг оила аъзоларига, қолаверса, бутун ўзбек халқига ўз таъзиямизни изҳор қиламиз.  

Шубҳасиз, бугун Ислом уммати раббоний олим ва муаллимларидан бирини йўқотди. 
Албатта, фазилатли шайх раҳимаҳуллоҳ ҳозирги замон мусулмонларининг буюк олимларидан саналарди. Фазилатли шайх раҳимаҳуллоҳ покиза исломий таълимни тарқатишга, диний саводсизликнинг барҳам топишига ва бағрикенглик, биродарлик руҳининг ёйилишига ғоятда ҳарис эдилар ва бу йўлда жуда катта ва унутилмас ишларни амалга оширишга муваффақ бўлган ҳам эдилар. 
Сўзимиз сўнгида Алийул Қодир Аллоҳ азза ва жалладан бу зотни мағфират қилишини, кенг раҳматига дохил қилишини, Ўзининг карами ила авф қилишини, яхшилик ила мукофотлашини, борадиган манзилларида мукаррам айлаб, ётар жойларини кенг қилиб, Фирдавс жаннатларига дохил қилишини илтижо қилиб сўраймиз. Аллоҳ бу зотнинг бошларидан Ўзининг ризвон ва раҳмат ёмғирларини ёғдирсин. Қиёмат куни Иллийюнда содиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар қаторида тирилтирсин. Яқинлари, оила аъзолари, муҳиблари, дўстлари ва шогирдларига сабру жамил ато этсин.
Албатта, Аллоҳ энг яхши мавлодир, илтижоларни энг яхши қабул қилувчи Зотдир.

 

back to top