Қозоғистон мусулмонларининг ҳамдардлиги

Қозоғистон мусулмонларининг ҳамдардлиги

Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, Бош муфтий Ержан ҳожи Малғажи ўғли Ислом оламининг уламаси, муфтий, устоз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафоти муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси Усмонхон Алимовга, марҳумнинг қариндошларига таъзия изҳор қилинган мактубини йўллади.

"Мудҳиш хабар бизнинг ҳам жонимизга оғир ботди. Ўзимнинг ҳамда Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси номидан Сизга, марҳумнинг қариндошларига таъзия изҳор қиламан.... Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бутун умрини илм излаш, шогирд тарбиялаш, китоб ёзиш билан ўтказди. Унинг тарбиялаган шогирдлари билан дин соҳасида қилган меҳнатлари асл динимиз Ислом ривожига ҳисса қўшажак", дейилган таъзия мактубида.

back to top