Чикаго ўзбекларининг таъзия хати
Биз, Чикаго ўзбеклари, замонамизнинг ва халқимининг буюк олими, Шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафотларидан қаттиқ қайғуга тушдик. Ҳазратимиз умри давомида халқимиз тинчлиги, маърифати ва тарбияси учун қаттиқ курашдилар. Аллоҳ, Ҳазратнинг умрига барокат бергани туфайли, у киши ёзган китоблар, аудио, видео ва интернетда қолдирган илмларини ҳали бери, оддий инсон оз мунча қисмини бўлсада ўқиб чиқолгани йўқ. Ҳазратнинг дарди уммат эди, у кишининг интернетда қолдирган илмлари, биз узоқдаги мусофирлар учун жуда ҳам катта маърифат берди. У кишининг бундай жон куйдириб хизмат қилишларининг холислиги сифатида, Аллоҳ у кишини ҳамма учун суюкли қилиб қўйди.
Биз Чикагодаги ўзбеклар номидан, Шайхнинг оиласига, яқинларига ва шогирдларига таъзия билдирамиз ва уларга сабр тилаймиз. Аллоҳ, у кишини жаннатнинг энг олий даражаларига кўтаришларини дуо қилиб сўраб қоламиз. Шогирдларига тилагимиз; у киши бошлаган йўлларини давом эттириб, халқимиз учун жонкуярликда давом этишларида Яратгандан куч қувват сўраб қоламиз.
Чикаго Ўзбек Америка Жамияти.
13.03.2015



