Марказий разведка раҳбари: "Исломий давлат" зарба емоқда, лекин бу кам

Марказий разведка раҳбари: "Исломий давлат" зарба емоқда, лекин бу кам

АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Жон Бреннан Ню-Ёркда сўзлар экан, "Исломий давлат" ҳақиқатдан ҳам кучли қуролланган ва молияланган террор тизими, деди.

Аммо уни йўқ қилса бўлади, дейди Бреннан. "Агар бу гуруҳни ҳозирдан қаттиқ нишонга олмасак, улар нафақат Ироқ ва Сурияга, балки атрофдаги давлатларга, бутун минтақага таҳдид сола бошлайди. Улар Америка ва унинг ҳамкорларига ҳам ҳамла қилмайди деб кафолат бера олмаймиз. Гуруҳни бир кечада йўқ қилиш мумкин эмас, лекин мунтазам операциялар орқали уни ҳолдан тойдириш, парчалаб ташлаш мумкин",- дейди Марказий разведка агентлиги директори.
АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция олиб бораётган ҳаво ҳужумлари "Исломий давлат"га анча зарба берди, айрим қисмларни йўқ қилди, буни исботловчи далиллар бор, дейди Бреннан. Лекин террор тизими ҳамон фаол ва ваҳшийликларни давом эттирмоқда.
Айни дамда Ироқ ҳарбий кучлари Тикрит шаҳрини "Исломий давлат" дан тортиб олиш учун кураш олиб бормоқда. Бугун-эрта бунга эришилади, дейди Бағдод расмийлари.

back to top