Ислом Каримов Ўзбекистоннинг блоклардан ташқари статусини сақлаб қолишни таклиф қилди

Ислом Каримов Ўзбекистоннинг блоклардан ташқари статусини сақлаб қолишни таклиф қилди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Президенти, партиядан президентлик сайловларига номзоди кўрсатилган Ислом Каримов мамлакатнинг ҳарбий блокларга қўшилишига, Ўзбекистон ҳудудида чет давлатлар ҳарбий базаларининг жойлаштиришига йўл қўймасликка чақирган. Бу ҳолат унинг сайловолди дастурида акс этган.

“Энг муҳими – мамлакатнинг ҳарбий блокларга қўшилишига, Ўзбекистон ҳудудида чет давлатлар ҳарбий базаларининг жойлаштиришига ва бизнинг ҳарбий хизматчиларимизнинг мамлакатдан ташқарида жойлашувига йўл қўймасликдир”, – деб таъкидлаган Ислом Каримов.
Матбуот хабарномасида, шунингдек, импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, саноатга инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга эътибор қаратилиши таъкидлаб ўтилган. Айни пайтда Ислом Каримов сайловолди ташвиқоти доирасида Андижон, Наманган, Фарғона ва бошқа вилоятларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

back to top