Мусулмонлар Боко Харамнинг ваҳшийлиги сабаб ўз она юртларидан чиқиб кетишга мажбур бўлишмоқда

Мусулмонлар Боко Харамнинг ваҳшийлиги сабаб ўз она юртларидан чиқиб кетишга мажбур бўлишмоқда

Нигериянинг айрим ҳудудларида яшовчи мусулмонлар маҳаллий қўшин уларни Боко Харам жангариларидан ҳимоя этмагани учун қўшни Камерун давлатига ўтиб кетишмоқда. Аммо уларнинг бу ерга келишларини Ислом ва Боко Харам зўравонларини бир нарса, деб ҳисобловчи айрим камерунликлар хушламай кутиб олишаяпти. Мисол тариқасида келтириб ўтиш жоизки, “OnIslam.net”нинг хабар беришича Камеруннинг Нигерия билан шимолий чегарасида жойлашган қишлоғи оқсоқоли Умар Нгомн қочоқ мусулмонларни ўз қишлоғига киритмади. Унинг фикрича улар қишлоқда тартиб бузарликлар келтириб чиқариши мумкин экан.

Айни дамда Камерун пойтахтида жойлашган марказий масжид имоми Рашид Абу Худайфа аҳолига Ислом ва Боко Харам ғоялари ўртасида осмон ва ер қадар фарқ борлиги ҳақида тушунтирмоқда. Боко Харам зўравонликлари туфайли ўз она диёрини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган насроний Илиас Йеганинг айтишича, унга ҳам бошқа қочқинлар сингари ёмон муносабатда бўлишган. Гўё нигериялик қочоқларнинг бари ёмонликка ва экстремизмга тарғиб қилувчилардир.

Камерун католик руҳонийларининг вакили Кристиан Мануба ночор вазиятда қолган нигериялик қочоқларга нисбатан меҳр-оқибатли бўлишга аҳолини даъват этди. «Бу шармандали ҳаолатдир. Барча қочоқлар ўз халоватларини, мол-мулкларини йўқотишган. Улар меҳр-шафқатга муҳтож ва мезбонларнинг ғамхўрликларидан манфаатдордирлар», — деб таъкидлайди руҳоний.

back to top