Нетаньяху халқаро ҳамжамият унинг ҳукуматини ағдармоқчи эканини айтди
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху армияга тегишли «Галей ЦАХАЛ» радиосининг жонли эфирида маълум қилишича, 17 март куни бўлиб ўтадиган сайловларда унинг ютқазиши учун дунёда маълум ҳаракатлар бўлмоқда экан. Бу ҳақда Reuters хабар қилди.
"Бу жуда машақатли кураши. Ҳеч қандай кафолат йўқ, чунки "Ликуд" ҳукуматини ағдаришга йўналтирилган жуда катта халқаро босим бор", деди исроиллик сиёсатчи.
"Сионистлар иттифоқи" етакчиси Исҳоқ Герцогнинг айтишича, сайловлар яқинлашгани сари Нетаньяху "босимларни сезмоқда ва ҳар тарафга қараб "ўқ узмоқда" экан.
«Галей ЦАХАЛ»дагиларнинг тахмин қилишларича, Нетаньяху Исроилдаги ҳокимиятни ўзгартириш учун ҳаракат қилаётган, чет эл томонидан қўллаб-қувватлаб турилган гуруҳлар сафига киради.
Исроилнинг қонунлари бўйича сиёсий партияларга сайлов кетаётган пайтда чет элдан ёрдам олиш тақиқланган. Шундай бўлишига қарамасдан нодавлат нотижорат ташкилотлар бу қонунни четлаб ўтмоқда. “Reuters” агентлигининг маълумотига қараганда, Америка мутахассислари узоқ йиллардан буён мамлакат депутатларига маслаҳат бериб келишмоқда. Одамлар ўртасида ўтказилган сўров натижаси шуни кўрсатдики, «Ликуд» ва «Сионистлар иттифоқи» бу йилги сайловларда бир хил имкониятга эгалар. Шундай бўлсада сиёсий мухбирларни айтишича Нетаньяху барибир бошқарув коалициясини тузиб олади. «Ликуд» — Исроилда 1973 йилда ташкил топган ўнг марказчилар партияси ҳисобланади. Нетаньяху 1993 йилдан то 1999 йилгача ва 2005 йилдан ҳозирги кунгача «Ликуд»ни бошқариб келмоқда. У 1996 йилдан 1999 йилгача ва 2009 йилдан то шу кунгача бош вазир вазифасида фаолият олиб боради.



