Собиқ президент қамалиши мумкин

Собиқ президент қамалиши мумкин

Исломобод суди Покистон собиқ президенти Парвиз Мушаррафни 2007 йилда Қизил Масжидни куч билан эгаллаш вақтида дин арбоби Ғози Абдулла Рашиднинг ўлимида айблаб, қамоққа олишга ордер берди.

“Pakistan Today” таҳририятининг хабар беришича, судья Важид Али Хон Мушаррафнинг адвокати суд жараёнини 2 апрелгача қолдиришни сўраб, тўрт марта қилган мурожаатини рад этган. Берилган ордерда унга гаров пули тўлаш мумкинлиги ҳақида ҳам кўрсатиб ўтилган. ОАВнинг хабар беришича тинглов жараёнига собиқ президентнинг ўзи келмаган. Қизил Масжидни куч билан эгаллаш пайтида Ғози Абдулла Рашид ва унинг хотинининг ўлимига оид жиноий иш 2013 йилда очилган эди. Бу жиноий ишни очишларини сўраб, уларнинг ўғли Харун Рашид Ғозий Покистон полициясига мурожаат этган эди. Шу боис мамлакат ИИВ Мушаррафни қора рўйхатга қўшиб қўйганди. Ҳимоя тарафи уни бу рўйхатдан ўчириб ташлашларини сўраб, мурожжаат этди. Айни дамда Мушаррафга давлатга нисбатан хоинлик ва тўртта жиноий иш қўйилмоқда. Мушарраф 2001 йилдан 2008 йилгача Покистон президенти лавозимида ишлаган. Давлатга хоинлик қилганликда айблашларига сабаб 2007 йил фавқулодда ҳолат эълон қилиб, Олий Суд аъзоларининг барчасини қамоққа олишга буюрган эди. Покистон қонунига кўра Ватан хоинига умрбод қамоқ ёки ўлим жазоси берилади. Эслатиб ўтамиз, унга нисбатан давлат хоини деган айблов 2013 йилдан қўйилганди.

back to top