Танлов: Росулуллоҳ (САВ) ҳақидаги энг яхши ҳикоя учун - BMW Х6 русумли джип

“Ҳалол” ижтимоий тармоқ сифатида фаолият кўрсатувчи Kitab сайтида бош мукофот сифатида BMW X6 русумли автомашина қўйилган Росуллулоҳ (САВ)га бағишланган танлов эълон қилинди. Россиянинг Осиё қисми мусулмонлари диний бошқармаси ташаббуси билан бошланган “Росулуллоҳ” номли ушбу танловда ўзининг миллати ва динидан қатъий назар барча ҳоҳловчилар иштирок этиши мумкин.
Бунинг учун 2015 йил 24 апрелдан 17 июлга қадар Kitab.me ижтимоий тармоғининг “Росулуллоҳ” лойиҳаси тегишли номинациясига бағишланган саҳифасида “Сен учун Муҳаммад Росулуллоҳ ким?” саволига батафсил жавобни нашр этмоғи лозим. Танловга ишлар турли кўринишларда қабул қилинади, яъни бу бир қайд, ҳикоя, очерк, эссе, репортаж, фото ёки видеоматериаллардан иборат бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳозирги кунда оммабоп бўлган “мем”лар, яъни матнли суратлар ҳам иштирок этиши мумкин. Тўрт номинациянинг ҳар бири бўйича энг яхши ишлар - бутун дунё мусулмонлари нишонлайдиган энг муҳим байрамлардан бири бўлган Ийд Ал-Фитр (Рамазон хайити) куни, яъни 17 июл куни умумхалқ овоз бериш якунларига кўра аниқланади. Аввал биринчи ўнта финалчининг номи эълон қилинади, сўнг эксперт хакамлар хайъати улар орасидан энг яхши учта ғолибни белгилайди. Ташкилотчилар сўзига кўра, ғолибларни қимматбаҳо мукофотлар кутмоқда – ҳаж ибодатига йўлланма, замонавий комьютер ва мобил техника. Бош ғолиб эса BMW X6 соҳибига айланади.
Манба: www.golosislama.ru