Барак Обаманинг бувиси умра ибодатини амалга оширмоқда

Сора Умар хоним, АҚШ президенти Барак Обаманинг бувиси, умра ибодатини амалга ошириш учун Макка шаҳрига етиб келди. АҚШ давлат раҳбарининг бувиси Умра ибодатига ўғли Саид Обама ва набираси Мусо Обама билан биргаликда келган.
Сара ва унинг оила аъзолари Макка шаҳрининг Насим туманида Пайғамбаримиз Муҳаммад (САВ)га бағишлаб ўтказилаётган кўргазмага ташриф буюрдилар. Сора Умар хоним мазкур кўргазма моҳиятини юқори даражада баҳолаб, тадбир “мўътадил” исломий қарашларни намоён этиши, ҳамда диний бағрикенглик, зўравонлик ва ёвузликка қарши курашга чақиришини таъкидлади.
“Мен кўргазмадаги иштирокимдан жуда бахтиёрман. Кўргазма - Ислом динининг ҳозирги замонда илмий тасдиқ топган хужжатлар асосида тарғибот қилинишига ёрқин мисол бўла олади”, - дейди Америка давлати раҳбарининг бувиси.
Ундан ташқари, Сора Умар ҳоним Росулуллоҳ (САВ)га бағишланган мазкур кўргазмага бошқа давлат вакиллари ҳам ташриб буюришига, ва бу билан дунёда Ислом дини тўғрисида тарқатилаётган хато фикр ва тушунчалар ўз муолажасини топишига умид билдирди. Шунингдек, Умар ҳоним Саудия давлати томонидан икки Исломий муқаддас жойнинг кенгайтирилиши тўғрисидаги фикрларини юқори баҳолади.
Манба: islam-today.ru