Қримнинг тарихий мадрасаси мусулмонлар ихтиёрига топширилган

Қримнинг тарихий мадрасаси мусулмонлар ихтиёрига топширилган

Интерфакс хабарига кўра, аввал “Қрим” хайрия фондига тегишли бўлган Боғчасаройдаги “Занжирли-мадраса” биноси Қрим муфтийлиги ихтиёрига топширилган.

“Мадраса диний объект бўлгани боис, у Қрим мусулмонлари диний идорасига берилди”, - дейди Қрим прокуратураси хайъати йиғилиши мобайнида республика прокурори Наталья Поклонская. 
“Занжирли-мадраса” Боғчасаройнинг чеккасида бўлиб, Успенский православ ибодатхонаси ва ўрта асрларга тегишли “Чуфут-қалъа” шаҳар-қалъаси вайроналари яқинида жойлашган. Мазкур мадраса 1500 йилда барпо этилган бўлиб, Қримдаги диний таълим маркази ҳисобланган. Ҳозирда мадраса таълим муассасаси сифатида фаолият юритмагани боис, турист ва зиёратчилар учун очиқ.  

back to top