Эрон эркакларнинг сочларига “шайтоний” шакл (причёска) беришларини таъқиқлаб қўйди

Интерфакс хабарига кўра, Эрон Хукумати эркакларга бир қатор “шайтоний” деб ҳисоблаган соч шаклларини таъқиқлади. “Эрон эркак сартарошлари ассоциацияси” бошлиғи Мустафо Говахининг айтишича: “Бундан буён, шайтонга сиғинувчиларга оид соч шакллари ва турмаклари таъқиқланган”.
Шу билан бирга, бу қандай соч шакллари экани ҳақида ахборот берилмаган. Маҳаллий ОАВлар аниқлик киритишича, асосий таъқиқланган соч шакллари бу – тикка тараладиган усулдаги турмаклардир. Мустафо Говахи бу чиқарилган қоидаларга амал қилмайдиган сартарошлик салонлари лицензиялари олиб қўйилиши билан таҳдид қилган.
Шунингдек, бу янги қоида кўра, эркакларга солярийларга бориш, қошларини тердириш ва татуировкалар тушириш ҳам таъқиқланган.