Чимкентда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжиднинг очилиш маросими ўтказилди

26 май куни Жанубий Қозоғистон вилоятининг Чимкент шаҳрида қурилган янги масжиднинг очилиш маросими ўтказилди. 3000 кишини сиғдира оладиган ушбу масжид шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номлари билан аталган.
Масжид очилишидаИсмоил ҳожи Муҳаммад Юсуф ҳамда шайх ҳазратларининг шогирдлари Абдулҳаким қори, Ҳасан ва Ҳусайн қорилар ҳам иштирок этишди.