Косовода ифторлик дастурхони уюштирилди

Косовода ифторлик дастурхони уюштирилди

Косово Республикаси мусулмон уламолари БАА даавлатининг кўмагида рўзадоларга ифтор дастурхонини уюштирди. Ушбу ифторлик дастурхони Косовонинг учта шаҳри: пойтахт Приштина, Призарн ва Жакопа шаҳарларида ташкил қилинди. 

Ушбу муборак ойда уюштирилган ифторлик дастурхонига Қора тоғда жойлашган БААнинг элчихонасида иш олиб борадиган устоз Ғозий Абдуллоҳ, элчихона аъзолари, Косово ҳукумати вазирларидан ва парламент аъзоларидан бир қанчалари ҳамда Косово Республикаси муфтийси шайх Наим Тарнова билан бир неча катта уламолар ва шунингдек сиёсий шахслар,  ижтимоий ва маданий соҳа вакиллари ташриф буюрди.

 Уюштирилган бу ифторлик муносабати билан Косова Республикаси муфтийси Наим Тарнова БАА давлати ва Косовадаги БААнинг элчи хонаси раҳбарияти ва ходимларига ўзининг чексиз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, икки халқнинг ўртасидаги алоқларни мустаҳкамлагани ва Косовода бўлиб ўтган охирги урушни тўхтатишда ўзининг беминнат ёрдами учун шайх Зоид раҳматуллоҳи алайҳга муфтий ўзининг алоҳида ташаккурини билдириб ўтди. 

Муфтийдан сўнг шайх Ғозий ҳам ушбу ёзилган ифторлик дастурхонига ташриф буюрганларга ўзининг ташаккурларини билдирди. 

Хабарда айтилишича, ташкил қилинган бу ифторликка 500 кишидан ортиқ рўзадорлар ташриф буюрган. 

Манба: www.iqraa.com

Тайёрлади: Мирҳамидов Акмал

 

 

 

back to top