Қозонда етимларга ифторлик уюштирилди

Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида, масжидлардан бири етим болалар учун уларнинг қалбида хурсандчилик ва бахтиёрлик ҳиссини уйғотиш мақсадида ифторлик дастурхонини ташкил қилди.
Шуни айтиб ўтиш лозимки, ифтордан олдин болаларга расм чизишлари учун махсус хона ажратиб берилди. Болаларни шижоатлантириш учун улар чизган расмлар ушбу ифторликка ташриф буюрганлар томонидан сотиб олинди. Шундан сўнг “Руҳий ҳасталиклар” идораси бу болаларга ўз совғаларини улашдилар. Ифторликнинг сўнгида масжид имоми болаларнинг ҳаққига дуо қилиб, уларга ўз эзгу ниятларини билдирди.
Яна шуни айтиб ўтиш ўринлики, бу масжид яна бир бор ушбу етим болалар учун ифторлик дастурхонини уюштиради.
Манба: www.iqraa.com
Тайёрлади: Мирҳамидов Акмал