Туркманистонда қадр кечаси шарафига 1000 та маҳбус авф этилди

Туркманистонда Рамазоннинг энг баракотли кечаси – Лайлатул Қадр муносабати билан мамлакат қамоқхонасидаги 1 000 дан ортиқ маҳбуслар озод этиладиган бўлди.
Озодликка 1 061 та Туркманистон ва 10 та хориж фуқаролари чиқарилади, дея хабар беради ИсламРевью. Улар асосий жазо – қамоқдан чиқарилади, ҳамда, қўшимча жазони ўташлари сифатида муайян жойда истиқомат қилиш мажбуриятини оладилар. Бу ҳақида фармонни имзолаган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, Республика хавфсизлик кенгаши котиби ва миллий хавфсизлик вазирига авф этилганларни Рамазон ҳайитини ўз оиласида кутиб олишни таъминлашни топширди. Аввалроқ, Туркманистон президенти мамлакат қамоқхонасидаги маҳбуслар сони 10 000 дан ошмаслигини маълум қилган эди.