Россия “Исломий давлат”га қарши иттифоққа қўшилмайди

Россия “Исломий давлат”га қарши иттифоққа қўшилмайди

Россия “Исломий давлат” гуруҳига қарши иттифоққа қўшилишдан маъни йўқ, чунки мазкур тузилма террористлар билан ҳақиқий ва эффектив кураш олиб бораётгани йўқ,- деб билдирди Давлат Думасининг халқаро муносабатлар қўмитаси бошлиғи Алексей Пушков.

“Ушбу халқаро иттифоқ аъзоси бўлиш учун, у ўзини ИШИДга қарши кураш олиб бораётган қилиб кўрсатишига эмас, балки ҳақиқий жанг олиб бораётганлигига амин бўлишимиз керак, - деди Пушков.- Бугун, нафақат Россия, балки кўпчилик кузатувчилар шу фикрда,- деб изоҳ берди у.- Агар иттифоқ ўзини кураш олиб бораётган қилиб кўрсатса, унда иштирок этишдан қандай наф бор?”. 
Унинг сўзларига кўра, “Исломий давлат” Вашингтоннинг Ўрта Шарқ минтақасидаги сиёсати маҳсули ва АҚШ ИДдан ўзининг шахсий манфаатлари йўлида, хусусан, Сурия президенти Башар Асад режимини қулатишда фойдаланмоқчи. Унинг фикрича, АҚШ ё ўзининг юритаётган сиёсати оқибатларини муҳосаба қилмаяпти, ё унга Яқин Шарқ сиёсий кучларини ўз хавфсизлиги борасида АҚШга қарам қилиб қўювчи тартибсизликлар ва беқарорликлар маъқул тушмоқда,- деб ёзади РИА Новости. “Фикримча, АҚШда ИШИД ҳаракатларидан манфаатдор сиёсий кучлар мавжуд,- таъкидлади Алексей Пушков,- Ушбу ИШИДга қарши иттифоқ сохталикдан, воқеъликка кўчмас экан, мен унга қўшилишни тасаввур қила олмайман”.

back to top