Мусулмонлар Snapchat’га Макка трансляцияси учун ташаккур айтмоқда

Snapchat мессенжери 5 дақиқаkbr трансляцияларидан бирини Макка ва ҳажга бағишлади. Мусулмонлар бу хизматга Twitter орқали миннатдорчилик билдирганлар. Бир сутка давомида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари 112 000 дан зиёд #mecca_live хештеги орқали Snapchatga “раҳмат” айтишди.
Трансляцияда нафақат муқаддас шаҳар, балки унинг аҳолиси турмуш тарзи ҳам узатилган. Мисол учун, мусулмонларнинг қуёш ботгунча қандай рўза тутиши ва оғиз очишлари, намоз ўқишлари ва сочларини олдириши акс эттирилган. Мусулмон фойдаланувчилар Snapchat’га ҳаж қилиш ва ислом ҳақида яхши тарафлама фикр уйғотувчи ролик учун ташаккур айтишди.
Таъкидлаб ўтиш керак, Snapchat трансляцияси роппа-роса 5 дақиқа давом этади. Унга бирор шаҳар ва унинг аҳолиси, ёки бирор шахс ҳақида расм ва видеолавҳалар узатилади. Ҳар куни муҳаррирлар фикрига кўра эътиборга молик воқеалар танланиб, у ҳақида фото ва видео кетма-кетликлар узатилади. Айтиб ўтиш жоизки, деб ёзади Лента.ру, ҳар бир лавҳа узатилгач 24 соат ўтгандан сўнг ўчирилиб юборилади. “Чунки бугунги янгиликлар эртага ўтмишга айланади” дейишади Snapchat ходимлари.