Олмонияда ҳайит намози жонли эфирда кўрсатилди

Олмония телевиденияси Мюнхен яқинидаги шаҳарча масжидидан эрталабки ҳайит намозини жонли эфирда олиб берди. Бундай ҳодиса давлат тарихида биринчи марта бўлиб ўтиши.
Жума куни маҳаллий вақт буйича 4:45да бўлиб ўтган, намозларни Пенцберг масжидидан (Penzberg Mosque) оммавий телевидения ва Бавария радиоси (Bayerischen Rundfunk) олиб берди. Хутбада Ийд аль-Фитр байрами бошланаётганлиги ва Рамазон ойи тугаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Радиоэшиттириш, байрам хутбаси, Ислом динининг муқаддас китоби бўлган Қуръонни ўқиш, нашидалар айтиш, бундан ташкари православ, ҳамда католик черков роҳибларининг нутқларидан иборат бўлган, 2 соатдан ошиқроқ давом этган, мусулмонлар байрами репортажидан иборат эди.
Масжид имоми, Бенджамин Идрис, Аль-Жазирага бу қадам Олмония мусулмонлари учун тарихий ҳодиса эканлигини айтиб ўтди.
"Хутбада, мен Олмониянинг икки турдаги аҳолисига ҳам, мусулмон ва мусулмон бўлмаганларга, Ислом ҳақида тушунчаларни етказиб бердим. Мен умумий қадриятлар ҳақида гапирдим. Шу билан биргаликда Олмония жамиятини мусулмонларга дўстона муносабатда бўлишга ва уларнинг масжидларига боришга илҳомлантирдим. Мусулмонлардан хам Олмония жамиятига худди шундай муносабатда бўлишларини илтимос қилдим" - деб айтди македониялик немис имоми.
"ИШИД каби экстремистик гуруҳларнинг пайдо бўлиши Олмония аҳолисига психологик босим ўтказмокда" - деб қўшимча қилди 43 ёшли имом.
Бундан ташқари, у Ийд намозини эфирга олиб бериш немис мусулмонлари ўзларини эркинроқ ва Олмониянинг ажралмас бир қисми сифатида хис қилишларига ёрдам беради, деб айтиб ўтди.
Бу ўзгаришлар Олмония канцлери, Ангела Меркель, икки хафта олдин ҳаётида биринчи марта ифторликда қатнашганидан сўнг содир бўлди. Ифтор давомида канцлер: "Ислом - Олмониянинг бир кисми" - деб айтди.
Камида 1000 намозхон Пенцберг масжидида ҳайит намозини ўқишлари кутилди. Уларнинг барчаси Германиянинг турли жойларидан келган эдилар.
Олмониянинг машҳур масжидларидан бири бўлган, Пецберг масжиди 300дан 400гача одамни ўз ичига сиғдира олади. Бу масжид 2005 йили курилган. Ҳозирги кунда Германияда 4 миллионга яқин мусулмонлар истиқомат қилади.
Муштари Мамадалиева