Туркия бўйлаб жойлашган масжидларда бепул 3D-экскурсия имконияти пайдо бўлди

Эндиликда Туркиянинг асосий масжидлари меъморлик санъатидан баҳраманд бўлиш учун у ерга бориб ўтириш шарт эмас. Туркия диний ишлар бошқармаси ("Диёнат") ўзига хос лойиҳани ишга туширди. Ушбу лойиҳа туфайли хоҳлаган интернет фойдаланувчиси машҳур турк масжидларига виртуал 3D экскурсия уюштириши мумкин.