Истанбулда йирик антитеррор операцияси бўлиб ўтди

Истанбулда йирик антитеррор операцияси бўлиб ўтди

Туркия полициясининг махсус антитеррор бўлинмаси «Исломий Давлат» аъзолари ва курд айирмачиларини қидириш ва ушлашга қаратилган йирик операция ўтказди.

Хусусан, СаламНюс сайтининг ёзишича, Истанбулда 100 дан ортиқ уй манзили бўйича тинтув ўтказилган. Ушбу операция давомида бир киши ўлдирилган. Операция тафсилотлари ҳақида хабар берилмаяпти.
Аввалроқ бу каби операция Истанбулнинг 6 туманида бўлиб ўтган эди.

Ибн Маъруф таржимаси

back to top