ИД АҚШ ҳарбийларига тегишли маълумотлар базасини бузиб кирди

ИД АҚШ ҳарбийларига тегишли маълумотлар базасини бузиб кирди

"Исломий давлат"га мансублигини даъво қилувчи хакерлар гуруҳи юзлаб Америка харбийлари ҳамда давлат ҳодимларининг шахсий маълумотларини чоп қилишди ва жангарилардан уларга нисбатан хужум уюштиришга чақирди, деб хабар қилади РИА "Новости".

Хакерларнинг айтишича, уларда Ҳарбий хаво кучлари, НАСА ва Нью-Жерси, Нью-Йорк штатларининг порт маъмурлари исмлари, электрон почта маълумотлари, калит сўзлари, телефон рақамлари ҳамда давлат департаменти ҳодимларининг кредит карталари оид маълумотлар мавжуд. АҚШ Мудофаа вазирлиги берган расмий мурожаатга кўра, уларга "Исломий давлат" хакерлари томонидан тарқатилган хабар маълум, аммо айни вақтда бу хабарларнинг ишончлигини тасдиқлаш имкони йўқ.

back to top