Пауло Коэльо: «Қуръон дунёни ўзгартирган китобдир»

Пауло Коэльо: «Қуръон дунёни ўзгартирган китобдир»

Дунёга машҳур бразилиялик ёзувчиси Пауло Коэльо Қуръони Каримдан ҳайратда эканлигини ижтимоий тармоқда пост ёзиш орқали изҳор этди ва ҳаттоки бу постни танқид қилган исломофоблар билан баҳслашди.

Коэльо ўз Facebook саҳифасида «Дунёни ўзгартирган китоблар» изоҳи билан Қуръони Карим саҳифалари суратини жойлаштирди. Бу ёзув мақола ёзилаётган пайтга келиб 35 000 та "Like" ва 3 000дан ошиқ "Share" қилинган эди. Ушбу сурат изоҳларида бир Хиба Б. Даккак исмли бир аёл «Қўйсангизчи?! Бу китоб зўравонлик ва қотиллик манбаидир.» деб ёзди. Коэльо исломга қарши фикрлайдиган изоҳчига ўз фикрини исботлаб беришдан эринмади. IslamNews иқтибосича: «Бу нотўғри фикр. Мен насороман ва бизнинг ўзимиз динимизни ўзгаларга қилич кучи билан зўрлаб ўтказишга ҳаракат қилганмиз. «Салб юришлари»ни луғатдан кўришингиз мумкин. Биз аёлларни жодугар дея ўлдирдик, Галилео Галилей мисолида илм-фанни тўхтатиб қўймоқчи бўлдик. Шунинг учун динни эмас, уни ниқоб қилиб олганларни айбламоқ керак», - дея жавоб ёзди жаҳон бестселлерлар муаллифи.

back to top